RU

Последние новости

11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  0 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  0 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1

Сардор Азимов: "Локомотив"ни иштиёқ ва характер эвазига мағлуб этдик” Новости

Сардор Азимов: "Локомотив"ни иштиёқ ва характер эвазига мағлуб этдик”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонларнинг иккинчи голи муаллифи Сардор Азимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Локомотив” билан ўйин ҳақида

“Бугун қизиқарли ва курашларга бой баҳс бўлди. Биз “Локомотив” билан осон ўйин бўлмаслигини билардик ва машғулотларда ушбу беллашувга пуҳта тайёргарлик кўрдик. Ўйин давомида ҳам тезроқ ҳаракат қилган ҳолда, имкониятларимиздан фойдаланишга уриндик.

Қўлга киритилган ғалаба борасида


“Биз ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб бир хил тайёргарлик кўрамиз. Майдонга чиқдикми, бир оила бўлиб ҳаракат қиламиз. “Локомотив”ни мухлисларимиз қаршисида ютишни истадик. Бош мураббийимиз ҳам ўйин аввалида ортга йўл йўқлигини ва бугун ютмасак бўлмаслигини таъкидлаганди. Қисқаси, иштиёқ ва характер кўрсатган ҳолда ғалаба қозондик.

Ғалаба голи тўғрисида


“Тўғриси, ўйинда гол уришимни кутмагандим. Аллоҳга шукрки, бугун гол уриб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Жамоадошларимсиз гол ура олмасдим.

Қолган баҳслар хусусида

“Чемпионат тугашига 3 тур қолди. Олдимизда жиддий рақиблар кутмоқда. Мазкур баҳсларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ва мавсумни юқори нотада тугатмоқчимиз. Бу йўлда бизга осон бўлмаслиги аниқ. Лекин “Қўқон-1912” сўнгги турларга қадар ижобий натижалар учун курашади.



Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика