RU

Последние новости

13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  1 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  7 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18

Сардор Азимов: "Локомотив"ни иштиёқ ва характер эвазига мағлуб этдик” Новости

Сардор Азимов: "Локомотив"ни иштиёқ ва характер эвазига мағлуб этдик”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонларнинг иккинчи голи муаллифи Сардор Азимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Локомотив” билан ўйин ҳақида

“Бугун қизиқарли ва курашларга бой баҳс бўлди. Биз “Локомотив” билан осон ўйин бўлмаслигини билардик ва машғулотларда ушбу беллашувга пуҳта тайёргарлик кўрдик. Ўйин давомида ҳам тезроқ ҳаракат қилган ҳолда, имкониятларимиздан фойдаланишга уриндик.

Қўлга киритилган ғалаба борасида


“Биз ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб бир хил тайёргарлик кўрамиз. Майдонга чиқдикми, бир оила бўлиб ҳаракат қиламиз. “Локомотив”ни мухлисларимиз қаршисида ютишни истадик. Бош мураббийимиз ҳам ўйин аввалида ортга йўл йўқлигини ва бугун ютмасак бўлмаслигини таъкидлаганди. Қисқаси, иштиёқ ва характер кўрсатган ҳолда ғалаба қозондик.

Ғалаба голи тўғрисида


“Тўғриси, ўйинда гол уришимни кутмагандим. Аллоҳга шукрки, бугун гол уриб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Жамоадошларимсиз гол ура олмасдим.

Қолган баҳслар хусусида

“Чемпионат тугашига 3 тур қолди. Олдимизда жиддий рақиблар кутмоқда. Мазкур баҳсларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ва мавсумни юқори нотада тугатмоқчимиз. Бу йўлда бизга осон бўлмаслиги аниқ. Лекин “Қўқон-1912” сўнгги турларга қадар ижобий натижалар учун курашади.



Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика