RU

Последние новости

22:50"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  1 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  0 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  27 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  3 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  2 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  5 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  11 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3

Сардор Абдураимов: "Хорижга чиқиш вақти келди. Балки йил якунида легионерга айланарман" Новости

Сардор Абдураимов: "Хорижга чиқиш вақти келди. Балки йил якунида легионерга айланарман"

"Турон"дан "Металлург"га бориб қўшилган ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов сайтимизга интервью берди.

Маълумотларга қараганда, яйпанликлар собиқ сардори Бекобод клуби билан 31 декабрга қадар мўлжалланган битим тузди.

- Қайсидир маънода Турон билан хайрлашиш осон бўлмади дея оласизми? Яйпан жамоаси сиз билан хайрлашишни истамаганди. Клубни ўзгарган сиёсати кетишингизга сабаб бўлдими?

- Тўғриси, бу жараён жуда ҳам тез содир бўлдики, одамни довдиратиб қўйди. "Турон" клуби билан яна 1,5 йиллик шартномам бор эди. Жамоадан кетишни тасаввур ҳам қилмагандим. Афсуски, тақдиримизда ёзилган экан, шунақа булди. Бу клубдан кетиш мен учун жуда ҳам оғир бўлди. Ўтган 2,5 йиллик фаолиятимда ўз оиламга айланиб қолганди. Умид қиламанки, бу жамоага яна қайтаман.

- "Турон" билан 2 маротаба Суперлигада ўйнадингиз. Иккисида ҳам клуб охирги ўринларда юрди. Жамоа сардори сифатида бу ерда қайси жойда хато бўлди, деб ўйлайсиз?

- Ҳатто ўзимизда бўлди. Қаердадир омад етишмади, қаердадир ўзимиз суст ҳаракат қилдик. Кимнидур айбдор қилиб кўрсатолмайман.

- "Турон"да кўп мураббийлар ўзгаради. Қайси мураббий билан жамоа муваффақиятга эришишга ишончи катта эди?

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор эди. Жамоада натижа бўлмаса, мураббийлар алмашаверади, қайси мураббий яхши натижа қилса, ўша қоларди. Бу борада бирортасини яхши ёки ёмон дея олмайман.

- "Металлург"дан тушган таклифни қайси тарафлама тўғри дея оласиз? Мураббий факторими ёки бошқа сабаблар?

- "Металлург" жамоасига кўп йиллардан бери таклиф қилишарди, қачондир бу клуб сафида тўп тепиш ниятим бор эди. Насиб қилган экан, 2-даврани айни "Металлург" жамоасида бошлаяпман. бу ерда клуб раҳбариятининг ҳам ўрни катта.

- Сардор Абдураимов фаолиятидаги қайси қарорни хато деб ҳисоблайди? 2020 йил Бунёдкор билан фақат 2 та ўйин ўтказгансиз. Одатда футболчилар пойтахт клубига янада олдинга интилиш, кучайиш учун ўтади...

- "Бунёдкор"ни ҳам хато қарор демаган бўлардим. Агарда соғлом рақобат бўлганида, ҳаммаси бошқача бўларди. "Бунёдкор" клубида ҳам яхши даврларни бошдан ўтказдим. Ўзим учун кераклича дарс олдим, мураббийнинг режаларига кирмадим, лекин нима учун унинг ўйин услубига тўғри келмаганимни бирор марта тушунтириб бермаган. Бунда футболчиларни, раҳбариятни айбламоқчи эмасман.

- Хорижга чиқиш вақти келмадими? Легионер сифатида ўзингизни синаб кўришга тайёрмидингиз?

- Хорижга чиқиш вақти келди, бунга тайёрман. Балки йил якунида легионерга айланарман, Иншааллоҳ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика