RU

Последние новости

01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  10 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  2 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  0 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  2 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  7 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  10 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  23 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  7

Сардор Абдураимов: "Хорижга чиқиш вақти келди. Балки йил якунида легионерга айланарман" Новости

Сардор Абдураимов: "Хорижга чиқиш вақти келди. Балки йил якунида легионерга айланарман"

"Турон"дан "Металлург"га бориб қўшилган ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов сайтимизга интервью берди.

Маълумотларга қараганда, яйпанликлар собиқ сардори Бекобод клуби билан 31 декабрга қадар мўлжалланган битим тузди.

- Қайсидир маънода Турон билан хайрлашиш осон бўлмади дея оласизми? Яйпан жамоаси сиз билан хайрлашишни истамаганди. Клубни ўзгарган сиёсати кетишингизга сабаб бўлдими?

- Тўғриси, бу жараён жуда ҳам тез содир бўлдики, одамни довдиратиб қўйди. "Турон" клуби билан яна 1,5 йиллик шартномам бор эди. Жамоадан кетишни тасаввур ҳам қилмагандим. Афсуски, тақдиримизда ёзилган экан, шунақа булди. Бу клубдан кетиш мен учун жуда ҳам оғир бўлди. Ўтган 2,5 йиллик фаолиятимда ўз оиламга айланиб қолганди. Умид қиламанки, бу жамоага яна қайтаман.

- "Турон" билан 2 маротаба Суперлигада ўйнадингиз. Иккисида ҳам клуб охирги ўринларда юрди. Жамоа сардори сифатида бу ерда қайси жойда хато бўлди, деб ўйлайсиз?

- Ҳатто ўзимизда бўлди. Қаердадир омад етишмади, қаердадир ўзимиз суст ҳаракат қилдик. Кимнидур айбдор қилиб кўрсатолмайман.

- "Турон"да кўп мураббийлар ўзгаради. Қайси мураббий билан жамоа муваффақиятга эришишга ишончи катта эди?

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор эди. Жамоада натижа бўлмаса, мураббийлар алмашаверади, қайси мураббий яхши натижа қилса, ўша қоларди. Бу борада бирортасини яхши ёки ёмон дея олмайман.

- "Металлург"дан тушган таклифни қайси тарафлама тўғри дея оласиз? Мураббий факторими ёки бошқа сабаблар?

- "Металлург" жамоасига кўп йиллардан бери таклиф қилишарди, қачондир бу клуб сафида тўп тепиш ниятим бор эди. Насиб қилган экан, 2-даврани айни "Металлург" жамоасида бошлаяпман. бу ерда клуб раҳбариятининг ҳам ўрни катта.

- Сардор Абдураимов фаолиятидаги қайси қарорни хато деб ҳисоблайди? 2020 йил Бунёдкор билан фақат 2 та ўйин ўтказгансиз. Одатда футболчилар пойтахт клубига янада олдинга интилиш, кучайиш учун ўтади...

- "Бунёдкор"ни ҳам хато қарор демаган бўлардим. Агарда соғлом рақобат бўлганида, ҳаммаси бошқача бўларди. "Бунёдкор" клубида ҳам яхши даврларни бошдан ўтказдим. Ўзим учун кераклича дарс олдим, мураббийнинг режаларига кирмадим, лекин нима учун унинг ўйин услубига тўғри келмаганимни бирор марта тушунтириб бермаган. Бунда футболчиларни, раҳбариятни айбламоқчи эмасман.

- Хорижга чиқиш вақти келмадими? Легионер сифатида ўзингизни синаб кўришга тайёрмидингиз?

- Хорижга чиқиш вақти келди, бунга тайёрман. Балки йил якунида легионерга айланарман, Иншааллоҳ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика