RU

Последние новости

07:43Фарруҳ Зокиров: «Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик»  0 02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  11 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  1 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  1 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  14 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  2 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  8 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  30 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  17

Санжар Турсунов: “Муҳими жамоамиз аҳил” Новости

Санжар Турсунов: “Муҳими жамоамиз аҳил”

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Баҳрайнга қарши ўйиндан сўнг бир қатор саволларга жавоб қайтарди.
“Тайёргарлик режа бўйича давом этяпти. Баҳрайнга қарши ўйинда аввал ҳавони ўзимизга бўйсундириб олишимиз керак эди, кейин эса жамоани. Баҳрайн эса фақат бизга қаршилик қилса кифоя эди”,  - дейди Санжар Турсунов.

-   Ҳавони инобатга олмасак, ўйиндан келиб чиқиб қанчалик Осиё Кубогига тайёрланиб боряпмиз?

-   Йиғинга ҳамма ҳар хил шароитда келади. Клуб билан терма жамоа ўртасида фарқ катта, клубда битта тактика устида ҳар куни ишлаймиз, терма жамоажда эса бунинг имконияти кам. Ҳозир ҳам бир-биримизни тушуняпмиз, лекин янада юқори даражага чиқишимиз керак. Танқидлар кўпайиб кетди. Шу ерда бир нарсани айтиб ўтишим керак, бизни қўллаб-қувватлашингизни истардик. Футбол шундай ўйинки, унда таваккал қилиш лозим, шундай таваккал қилишимиз керак бўлган пайтда, ўйинимиз ўхшамай қолиши мумкин. Кеча пляжда футбол ўйнадик ва тикланиш машқини бажардик. Жамоа ичидаги муҳит ажойиб тарзда. Афсуски, буни нотўғри тушунганлар ҳам бўлди, пляжда футбол ўйнагандан кейин тупроқ аралаш автобусга чиқиб кетмайсиз-ку? Қолаверса тузли пляжнинг тикланишга ҳам фойдаси бор. Мураббийларимиз ҳам биз билан ўйнашди. Ҳаммаси ажойиб бўлди, муҳими аҳиллик бор.



-   БААга қарши тайёргарлик қандай кечяпти?
-   БАА Осиёнинг кучли терма жамоалари қаторига чиқиб олди деб ўйлайман, сабаби кўплаб кучли рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказяпти. Табиийки, бундай паллада уларнинг камчилиги кўриниб, бунинг устида ишлашади. Янги Зеландия билан нима учун ўйинимиз ўхшади, боиси уларга қарши кўпроқ тайёргарлик кўрган эдик. Мана шундай йиғинлар бизга асқотади. БААни ютишимиз керак. БААнинг Австралияга қарши кечган ўйинини кўриб чиқдик, улар анча яхши ҳаракат қилишди.
 
-   Терма жамоамиз аввалги ҳолатини тиклади деб айта оласизми, бир йил аввал кўпчилик ёки захирада жароҳатини даволаш билан банд эди.
-   Худога шукрлар бўлсинки ҳозир ҳаммаси яхши, ўзингиз кўряпсиз муҳит ҳам аъло даражада. Аввалги Осиё Кубогидан кейин кўплаб жамоадошларим чет элдан жамоа топишган эди. Бу сафар эса улар ўша даврга нисбатана анча тажрибали бўлиб қайтяптилар.



-   Осиёда кучсиз жамоалар қолмаётганини инобатга олсак, сизга кўпроқ қайси жамоалар ёқяпти?
-   Ўйлашим бўйича БАА, Қатар катта суръатда ўсяптилар. Афсуски ҳар бир жамоа ҳақида фикр юрита олмайман, боиси уларни кузатиш ҳар дом ҳам насиб этавермайди.

-   Янги шартномангиз ҳақида, сиз шу вариантни таклиф қилдингизми ёки клубми?
-   “Ворскла” раҳбарлари 2,5 йиллик шартнома таклиф қилишди, мен эса узоқ муддатга шартнома тузаолмасдим. Кейин 1,5 йил, мен эса ярим йил таклифи билан чиқдим. Клуб раҳбарияи билан муносабатим яхши, ёзгача балки бошқа бир тўхтамга келармиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика