RU

Последние новости

16:24«Интер» 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди – кўкси-кулранг рангдаги, апельсин ранги элементлари билан. У «2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга» бағишланган.  0 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  2 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11

Санжар Шоаҳмедов: "Энг биринчи мақсад ОЧЛни ижобий натижа билан бошлаш" Новости

Санжар Шоаҳмедов: "Энг биринчи мақсад ОЧЛни ижобий натижа билан бошлаш"

"Локомотив" клуби мавсумлар оралиғида ўз сафига "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовни қўшиб олди. Биз ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик.
"Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишни истаганим учун "Локомотив"га ўтдим. Энг биринчи мақсадимиз ОЧЛни ижобий натижа билан бошлаш. Ундан кейин олий лига ва кубокка эътибор қаратамиз", - дейди Шоаҳмедов.

- Хорижий йиғинлар ҳақида нима дея оласиз?
- Хорижда иккита йиғин ташкил этилди. Бу йиғинлар доирасида бир қатор назорат учрашувларини ўтказдик. Кучли клубларга қарши баҳслар орқали мавсумга тайёргарлик кўрдик. Бу албатта ўз самарасини беради.

- Жамоага Темур Кападзе ва легионерлар талкиф этилди. Улар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Темур Кападзени ортиқча таништириб ўтиш шарт эмас. Ўзбекистон терма жамоасида майдонга тушиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Унинг тажрибаси албатта жамоамизга ас қотади. Ундан ташқари ҳужумчи (Руслан Корян) ва ярим ҳимоячи (Неманья Яничич) ҳам таркибга қўшилди. Яна бир нафар ҳимоячи сафимизга қўшилиши керак. Албатта, улардан ҳам яхши ўйин кутамиз.

- Игнатий Нестеровнинг жиддий жароҳат олганини эшитдик. Бу жамоага қанчалик таъсир қилди?
- Нестеров жуда кучли дарвозабон, буни ҳамма билади. Ўзбекистон терма жамоасининг асосий посбони. Унинг жароҳати албатта барчамизни ранжитди. Бироқ таркибимиздаги қолган дарвозабонлар тақдим этилган имкониятдан фойдаланиб ўзларини кўрсатишга уринишади, бу аниқ.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика