RU

Последние новости

16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  0 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  25 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Санжар Қувватов: "Мен яна терма жамоага қайтаман" Новости

Санжар Қувватов: "Мен яна терма жамоага қайтаман"

"Машъал" клуби дарвозабони Санжар Қувватов Олимпия терма жамоасидаги ўйинлари орқали футбол мухлисларига таниш бўлиб улгурган.
Айни вақтда муборакликлар  клуби ижобий натижаларни қайд этиб бормоқда. Бунда албатта ушбу дарвозабонни ҳам муносиб ўрни бор. "Олмалиқ"қа қарши (3:1) ўйинидан энг яхши ўйинларидан бирини намоиш этган дарвозабон билан суҳбатлашдик.

- "Машъал"нинг Олий лигадаги ишларини ёмон деб бўлмайди. Янги мавсум борасида фикрларингиз қандай ?

Мавсумни ёмон бошладик деб айта олмайман. Ҳар бир ўйин муросасиз кечмоқда. Бу йилда жуда катта ўсишга эришмоқдамиз. Ҳар бир ўйин аҳамияти юз баробар ошиб кетган. Мана шундай ўйинларни мухлислар соғинган ва энди мухлислар албатта стадионларга қайтади. Футболчи футболдан завқ ола билса, мухлисга завқ бера олади. Фарғонадаги ўйинимизда бизга омад етишмади. 10 киши бўлиб қолган бўлсак ҳам дуранг қилишимиз мумкин эди. Сўнгги дақиқаларда йўл қўйилган хатомиз қимматга тушди. "Олмалиқ"қа қарши ўйинга жуда ҳам жиддий тайёрландик. Бу ўйинда самара берди. Ҳар бир ўйин жуда ҳам маъсулиятли бўлаётгани мени хурсанд қилмоқда.



- Жамоадан иккита асосий дарвозабон бор. Бу борада жамоа бош мураббийи Хомяковни танловини қандай қабул қиласизлар?

Рақобат ўсишга ёрдам беради. Носиров етарлича тажрибали дарвозабонлардан бири. Бизда мураббий хатоларимизга қараб таркибга қўяди. Кимнидир хатосини кутиб яшамайман. Менга асосийси жамоамиз ютуғидир.



- Олимпия терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлган Санжар Қувватов ва ҳозирги Қувватов ўртасида қандай ўзгаришлар бўлди ?


Албатта, жуда катта ўзгариш бор дея оламан. Терма жамоа умуман бошқа муҳит, бошқа футбол, бошқа жамоадир. Унда имкониятингдан ортиқ ўйин кўрсатишинг талаб этилади. Ҳар бир нафасингни ҳисоблаб оласан. Оддий назорат ўйинида ҳам катта босим туради. Бутун мамалакат номидан сен турганингдан сўнг шунга муносиб эканлигингни исботлаш талаб этилади. Ҳамиша устингда босим билан юриш маъсулияти катта. Ҳозирги ҳолатимдан тўла қониқмоқдаман дея олмайман. Албатта кўпроқ тажриба олдим, футболга қарашим ўзгарди. Энди оддий хатоларни қилишга ҳаққимиз йўқ. Етарлича тажрибали дарвозабонлар қаторидаман дея оламан.



- Аввалги Қувватов ва ҳозирги Қувватовни ўйинида пастлаш бўлди деб ўйлайсизми ?

Ҳа буни инкор этмайман. Аввалгига нисбатан пастлаш бўлган бўлса керак. Шунга қарамай мен ўз устимда ишлашда давом этаман. Мени бирдан бир ниятим яна терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланиш ва мен яна терма жамоага қайтаман.

- Бунга балки клубдаги мураббий ва терма жамоадаги мураббий ўртасидаги фарқ борлигини таъсир этаётгандир ?

Ундай деб ўйламайман. Айни вақтдаги мураббийимиз Павел Синелников менга нафақат устоз балки дўст ҳамдир. Барча фикрларимни беммалол у кишига айта оламан. Замонавий фикрлайди. Доими изланиб янгича машғулотларни кўриб боради. Топ клубларнинг дарвозабонларини иш услубларини ўрганади. Бизнинг таркибда Ботир Носиров, Жавоҳир Илёсов ва мен биргаликда машғулотларда астойдил ишлаймиз дея оламан. Терма жамоада бор салоҳиятингни кўрсатишинг талаб этилади. Мураббийлар хатолар ўйиндан сўнг батафсил айтади. Терма жамоадаги ва клубдаги мураббийимнинг иш фаолиятидан тўла қониқмоқдаман. Ундан ташқари фаолиятимда Денис Иванковнинг ҳам ўрни жуда катта. Ундан ҳам етарлича кўрсатмалар олганман.



Жасур Асланов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика