Санья Погбанинг навбатдаги жамоасини тахмин қилди
28 апр 2020 23:29
Новости
Санья Погбанинг навбатдаги жамоасини тахмин қилди
Франция терма жамоаси ва "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси Бакари Санья "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг келажаги борасида фикр билдирди.
"У Криштиануси бор "Ювентус"га ўтса керак. Погба Туринни яхши кўради ва у ерда янги чорловларни қабул қилади.
"Реал"га ўтиш унинг учун оғирроқ йўл бўлади. Ҳозирда жамоа асосан қариялардан ташкил топган ва у ерда Полдан кўп нарсани кутиш ҳам ноўрин бўлиб қолади.
"Ювентус" эса Рэмзи ва Криштиану каби футболчилар билан шартнома имзолаб, қандай йўлда кетаётганини кўрсатди. Ҳа, Роналду ёш футболчи эмас, бироқ у ҳали ҳам ёшлар каби меҳнат қилмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Ювентус"да ёшлар бироз кўпроқ.
Менимча яқин 2-3 йилда "Реал"дан кўра "Ювентус"да потенциал каттароқ бўлади", - деди Санья.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии