RU

Сантуш Польша терма жамоасини бошқариши мумкин Новости

Сантуш Польша терма жамоасини бошқариши мумкин

Фернанду Сантуш Польша терма жамоасининг кейинги бош мураббийи бўлиши мумкин.

Польшанинг Sport нашри хабар беришича, душанба куни 68 ёшли мутахассис музокаралар учун Варшавага учиб кетган.

Аввалроқ Польша терма жамоаси португалиялик бошқа мутахассис Паулу Бенту билан алоқага чиққан.

Фернанду Сантуш бунгача Португалия терма жамоаси билан саккиз йилдан ортиқ ишлаган. У ЖЧ-2022'дан сўнг ушбу лавозимни тарк этди, ушбу турнирда жамоа чорак финалга йўл олди ва Марокашга ютқазди.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2024 саралашида Польша терма жамоаси Чехия, Албания, Фарер ороллари ва Молдова билан бир гуруҳдан жой олган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика