RU

Последние новости

23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  2 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  4 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди Новости

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди

Кескин вазиятни тинчитиш учун вертолётлар ва отлиқлар жалб этилган.

"Сантос" клубининг Бразилия чемпионати тарихида илк маротаба А Сериядан Б серияга тушиб кетиши натижасида клуб мухлислари томонидан норозилик намойиши уюштирилди. 

Жамоа сўнгги турда ўз майдонида "Форталеза"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва чемпионатда 17-ўринни эгаллаган ҳолда қуйи лигага равона бўлди.

Ғазабланган "Сантос" мухлислари ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалинмасиданоқ стадионга турли буюмларни улоқтиришни бошлади. Норозилик кўчалар бўйлаб давом этди.

Кескинликни бартараф этиш учун полиция флеш-бомба ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Ҳатто вертолёт, ҳарбийлар ва полиция отлиқлари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, 1912 йилда асос солинган "Сантос" Бразилиянинг энг кўп соврин қўлга киритган иккинчи жамоаси ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика