Санта Крус жума куни “Болония” билан музокара ўтказиш учун Италияга келади
04 июл 2013 10:54
Новости
Санта Крус жума куни “Болония” билан музокара ўтказиш учун Италияга келади
“Малага” нинг парагвайлик ҳужумчиси Роке Санта Крус “Болония” га ўтишга яқин турибди.
Эслатиб ўтамиз, италиян клуби 31 ёшли футболчига бир мавсумда 1,2 миллион Евро миқдорида маош таклиф қилган.
Жума куни Санта Крус Парагвайдан Италияга келади ва “Болония” раҳбарлари билан музокара ўтказади. Ҳафта сўнггигача томонлар шартноманинг барча шартлари бўйича келишиб олишлари ҳамда келишувга эришишлари мумкин.
Комментарии