RU

Последние новости

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  1 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  7 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Санжар Турсунов: "Навбаҳор" — чемпионлик учун кураша олади" Новости

Санжар Турсунов: "Навбаҳор" — чемпионлик учун кураша олади"

Суперлиганинг 5-турида "Навбаҳор" билан тўқнаш келган ОКМК жамоаси 2:1 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди.

Олмалиқликлар сардори ва етакчиси Санжар Турсунов шу куни ўйиннинг энг яхшиси бўлди, дея оламиз. Дастлаб унинг бурчакдан узатиб берган тўпи рақиб ҳимоячисига тегиб дарвозага кирган бўлса, орадан кўп ўтмай қанотдан рейд уюштириб зарба йўллади ва Юсуповдан қайтган тўпни Рубен Санчес голга айлантирди. Табиийки, учрашувдан сўнг Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Умуман олганда ўйин яхши ўтди. Агар қандайдир сабабларга кўра ўйин бузилмаса, бундай беллашувлардан Ўзбекистон чемпионати ютади. Кераксиз нарсалар ўз таъсирини ўтказаверса, бу кетишда қийин бўлади. Ҳар турда ҳакамлар билан боғлиқ муаммолар. Кимдир атайлиб, яна кимдир билмасдан хато қилади. Инсонийлик фактори сабаб хато бўлса, тушунамиз. Лекин аксинча қилинса, футболимизга зарар",- дейди Санжар Турсунов. 

- "Навбаҳор" рақиб сифатида қандай таассурот қолдирди?
- "Навбаҳор" таркибида яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Бундай таркиб билан улар чемпионлик учун кураша олади.

- Ўзбекистон чемпионатида қайси томонга ўзгариш бор?
- Агар футболга алоқадор бўлмаган ишлар учрамаса,чемпионатимиз қайсидир томонлама кучайган. Пастки жамоалар ҳар томонлама молиявий дейсизми, таркибми юқоридагиларга яқинлашяпти. Суперлига эса ривожланишда давом этиши керак. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика