RU

Последние новости

07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  12 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19

Санжар Шоаҳмедов: “Ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишимни кутмагандим” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишимни кутмагандим”

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг аниқлаш сўровномаси август ойи бўйича ҳам ўтказилди.

Унга кўра “Энг яхши футболчи” дея ОАВ ходимлари Санжар Шоаҳмедовни муносиб кўрди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби аъзоси ҳақиқатдан ҳам қисқа муддат ичида, ёрқин ўйинлари эвазига мухлису-мутахассисларнинг эътиборини ўзига торта олди. Йил бошида “темирйўлчилар” сафига келиб қўшилган Шоаҳмедов учун умуман олганда, мавсум ижобий ўтмоқда дейиш мумкин. Боиси Санжар янги жамоасига тез мослашиб кетиш билан бир қаторда, асосий таркибнинг муҳим бир аъзосига ҳам айлана олди. Куни-кеча Шоаҳмедовдан бу ҳақида интервью олдик.

- Тўғриси, август ойининг “Энг яхши” футболчиси бўлишимни кутмагандим. Бу мен учун қувончли ва шу билан бирга кутилмаган хабар бўлди. Бу ҳақда биринчи бўлиб, яқин дўстимдан эшитдим. У ҳам сайтда ўқиб қолган экан. Кейин менга айтиб қолди. Бошида ишонмагандим, очиғи. Кейин ўзим кириб ўқидим ва бунга амин бўлдим.

- Ўзимга қолса кимга овоз берган бўлардим? (Бироз ўйланиб) Тўғриси, бу борада бир нарса дейиш қийин. Кимгадир овоз бериб, бошқасини ранжитиб қўйишни истамасдим. Шунинг учун яхшиси бунга мутахассислар ва мухлислар овоз бергани маъқул.

- Ҳақиқатдан ҳам август ойи мен учун ажойиб ўтди дея оламан. Негаки, жамоам иштирокидаги ўйинларда қатнашдим ва миллий терма жамоадан ҳам чақирув олдим. Бир неча голлар урдим. Тақдиримдан нолимайман. Умид қиламанки бу мен учун чўққи бўлиб қолмайди ва келгусида ҳам янада яхшироқ бўлишга интиламан – дейди Санжар Шоаҳмедов.

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика