RU

Последние новости

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  31 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  281 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16

Санжар Шоаҳмедов: “Гуруҳдан чиқса бўлади” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Гуруҳдан чиқса бўлади”

Маълумки кеча ОФКнинг штаб квартираси жойлашган Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий мавсум олий лигамизда 2-ўринни эгаллаган Тошкентнинг “Локомотив” клуби келаси йил ҳам ушбу нуфузи юқори бўлган мусобақада иштирок этади. Қуръага кўра “Темирйўлчилар” “А” гуруҳидан жой эгаллади. Хўш, “Локомотив” учун қуръа қандай келди? Бу ҳақда жамоа етакчиларидан бири Санжар Шоаҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кўпчилик қатори мен ҳам Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган қуръа ташлаш маросимини катта қизиқиш билан кузатиб бордим. Менимча жамоамиз ўрин олган “А” гуруҳи у қадар кучсиз ёки кучли дея олмайман. Ҳамма жамоа билан бемалол ўйнаса бўлади. Эроннинг “Сепахон” клуби мамлакат чемпиони ҳисобланади. БААнинг “Ал Наср” жамоаси ҳақида илиқ фикрларни билдириш мумкин. Хуллас нуфузи жиҳатдан Осиёда энг юқори бўлган ушбу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан ҳар бир рақибга хурмат билан қараб, жиддий тайёрланмоқ лозим.

- “Локомотив”даги келажагим борасида ҳозир сизга аниқ бир нима дея олмайман. Хориж жамоаларидан таклифлар бўлаётганини яшириб ўтирмоқчи эмасман. Лекин бир тўхтамга келганимиз йўқ. Балки келаси йил ҳам “Локомотив”да ўйнарман. Менимча бу масала янги йилга қадар аниқ бўлади – дейди Санжар Шоаҳмедов.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика