RU

Последние новости

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Санжар Шоаҳмедов: “Абдухолиқов билан бир жамоада тўп тепишимиз зўр бўлди” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Абдухолиқов билан бир жамоада тўп тепишимиз зўр бўлди”

Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига кўчиб ўтди.

“Қатар клубларидан бир қатор таклифлар бор эди. Таклиф билдирган барча клуб шарт-шароитлари билан танишиб чиқиб "Ал Сайлия" жамоаси таклифини қабул қилдим.

Куни кеча жамоанинг барча шарт-шароити билан танишиб чиқдик. Насиб қилса ушбу клубда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив” клубидаги жамоадошим Темурхўжа Абдуҳолиқов билан "Ал Сайлия"да бирга тўп тепадиган бўлдик. Бу Темурхўжа учун ҳам, мен учун ҳам жуда ҳам зўр бўлди. Иккимиз ҳам бундан хурсанд бўлдик. "Ал Сайлия" клуби олдига яхши ўйин кўрсатиб юқори ўринларни эгаллаб, чиройли натижа кўрсатиш вазифаси қўйилган.

Жамоада биздан ташқари Руминия, Баҳрайндан легионер футболчилар бор. Қатар клубида ўзимизни синаб кўришни истаганимиз учун ушбу жамоани танладик.



"Ал Сайлия" билан бир ярим йилга шартнома имзоладик. Клуб раҳбарияти бизга жуда ҳам зўр шароитлар яратиб берди. Уй, машина деганларидек барчасини амалга ошириб беришди. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоа мураббийи тунислик экан.

Тил борасида бироз муаммолар бор эди. Лекин бизга таржимонлар тақдим этишди, ҳаммаси кўнгилдагидек. Бизни шунчалик қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга, барча шарт-шароитлар қилиб берган “Локомотив” клуби раҳбариятидан тортиб, барча ишчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Локомотив” жамоаси орқали шу даражага етишдим. Бир умр ушбу жамоадан қарздорман”, - дейди "Ал Сайлия" футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика