RU

Последние новости

13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  6 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14

Санжар Қувватов: "Иккала жамоа ҳам ғалабага ҳақли эди" Новости

Санжар Қувватов: "Иккала жамоа ҳам ғалабага ҳақли эди"

Кеча Суперлига 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг "шерлар" дарвозабони Санжар Қувватовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Насаф"нинг ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоа жуда ҳам яхши шаклланганига гувоҳ бўлдик. Шу боис бизда ҳеч қандай бўшашиш бўлгани йўқ. Тўла тўкис тайёргарлик кўрдик", - дея ўйин ҳақида қисқача фикрини билдирди Қувватов.

ФОТО  "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги супер ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

- Ҳумоюн Муртазоев билан бирга-бир вазиятдаги сейвингиз туфайли "Пахтакор" бугун очко йўқотмади десак бўлади. Ўша вазиятни ёдга олсангиз...

- Албатта жамоамга фойдам текканидан хурсандман. Тўпни қайтариш учун бор кучим билан ўйнадим. Ўша вазиятда гол ўтказиб юбормаслик шарт эди, акс ҳолда... Ўйинни охиригача чидаб беришгани учун жамоадошларимга раҳмат айтаман.

- Ўйин жиҳатдан олиб қараганда қандай натижа адолатли бўларди? 

- Менимча биз кўпроқ ҳужум қилдик. Лекин, иккала жамоа ҳам ғалабага ҳақли эди. Омад деган нарса ҳам бор. Охиригача ҳаракат қилганимиз учун ҳам омад бизга кулиб боқди деб ўйлайман. 

- Учрашувдан кейин "Насаф" кийим алмаштириш хонасига кириб чиқдингиз...

- Собиқ жамоадошларимга яхши ўйин учун раҳмат айтиб чиқдим. Йигитлар билан кўришмаганимга анча бўлганди. Шу баҳонада кўриб чиқдим. 

- Ҳумоюн Муртазоевга ҳеч нима демадингизми? 

- Йўқ-йўқ. Ҳумоюн билан битта туманда яшаймиз. Ўйин пайтида озгина қизишиб кетди, бу оддий ҳол.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика