Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта"
		
		12 мар 2022 09:52
        Новости	
	 
				 
				Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта"
Гарчи учрашув давомида ёмғирли ҳаво ҳукмронлик қилганига қарамай, майдондаги футболчиларга ўз таъсирини ўтказа олмади. Икки жамоа ҳам томошабоп ва қизиқарли футбол намойиш қилди. Унда вазиятлардан фойдаланган "Локомотив" якунда 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг "темирйўлчилар"нинг ғалаба голини урган Санжар Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ютуқ бизга кўп нарса беради. Яъни навбатдаги баҳсларда янада ишонч билан ўйнашимизга катта туртки бўлса ажаб эмас. Мухлисларимиз олдида катта иштиёқ билан ҳаракат қилдик. Фикримча, АГМКнинг голига тезкор жавоб қайтара олганимиз ўйинда бурилишни ясади. Голдан сўнг анча тетиклашиб олдик. Эндиликда бир муддат ҳордиқ чиқарамиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Учинчи турда "Бунёдкор" билан ўйнасакда, ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта, деб ўйлайман",- дейди Санжар Қодирқулов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии