RU

Последние новости

11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3

“СА”нинг уч йиллиги муносиб нишонланди Новости

“СА”нинг уч йиллиги муносиб нишонланди

Кеча сайтимизнинг 3 йиллик байрами нишонланди. Туғилган кун муносабати билан, 1 декабрь, якшанба куни ЎФФ биноси олдидаги сунъий қопламали майдонда футбол шоуси уюштирдик.

Якшанба куни бўлиб ўтган тадбирни кузатиб бориш учун миллий терма жамоамиз аъзолари Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Фарҳод Тожиев ва Темур Кападзе ташриф буюрди. Учрашувда иштирок этиш учун Дилшод Нуралиев қўл остида БААдаги ўсмирлар жаҳон чемпионатида қатнашган Сарвар Каримов, Рустам Ашурматов, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев, Жавоҳир Сиддиқов мураббий билан келишди. Шунингдек, якунланган мавсумда “Гулистон”да фаолият кўрсатган Бахтиёр Ашурматов сайт тадбирига бир қатор футболчилар билан ташриф буюрди. Александр Лобанов, Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Санъат Шихов, Темур Ҳакимов сайт ўқувчилари билан футбол ўйнаш учун келдилар.

Якшанба куни кучли ёмғир бўлишига қарамай, ушбу футболчилар ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 50га яқин мухлислар ЎФФ майдонига тўпланишди. Бу жуда қувонарли ҳолат. Футболчилар ҳам, ишқибозлар ҳам ноқулай ҳавода тадбирда қатнашишни рад этишмади. Дарвоқе, тушлик пайтида майдонда тўп тепаётган “Пахтакор” академиясининг ёш тарбияланувчилари машҳур футболчиларни кўриб қолиб, улар билан бирга суратга тушиб олиш ва ўйинчилар ҳаракатларини кузатиш имкониятига эга бўлишди. Бу ўсиб келаётган ёш авлодда футболга бўлган меҳрни янада ўстириши табиий.

Футболчилар ҳамда мухлислар икки жамоага ажратилди. Биринчи жамоа сафида ўсмирлар терма жамоаси аъзоларига қўшилиб Темур Ҳакимов ўйнади. Шунингдек, ишқибозлар жамоани тўлдиришди. Иккинчи жамоа таркибида Бахтиёр Ашурматов, Акбар Исматуллаев, Санъат Шихов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ва Александр Лобанов ҳаракат қилди. Таъкидлаш лозимки, катта футболдан кетган бўлишига қарамай, Бахтиёр Ашурматов ҳимояда аввалгидек ажойиб ўйинлари билан кўпчиликнинг олқишларига сазовор бўлди. Жамоалар сафида 10 нафардан футболчилар тўп тепишди. Мухлислар сони кўплиги сабабли улар ҳар икки жамоа сафида тез-тез алмаштириб турилди. Шу тариқа тадбирга келган барча ишқибозлар футболчилар билан бир жамоада ўйнашига имконият тақдим этилди. Шунингдек, сайт ижодкорлари ҳам майдонга тушиб, тўп тепиб кўришди.

Қизиқарли курашлар остида кечган беллашувда биринчи жамоа аъзолари 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Ҳар икки бўлимда бу жамоа аъзолари Лобанов дарвозасини бир мартадан ишғол қилишди. Нодирхўжа Юлдашев эса ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида ғалаба қозониб турган жамоа дарвозабони билан ўз жойини алмашди. Ўзи у аввалдан, ким ютаётган бўлса, ўша жамоа даврозасида туришни режалаштирган эди. Шу тариқа дўстона ва шоу руҳида ўтган баҳс якунлангач, футболчилар ва сайт фойдаланувчилари ўзаро суҳбатлашиб, бир-бирлари билан яқиндан танишиб ҳам олишди. Ҳаммасидан қизиғи, “Пахтакор” ФК халқаро бўлим бошлиғи Фахриддин Исамуҳамедов учрашув комиссари вазифасини бажарди. ФИФА агенти Равшан Салимов эса футболчиларни  йиғишда ўз ёрдамини аямади. Тадбир мобайнида ишқибозлар ўзлари ёқтирган футболчилар билан бирга суратга тушиб олиш имкониятини ҳам қўлга киритишди. Сайтнинг 3 ёшга тўлганлиги билан тадбирга келган футбол ичидаги инсонлар ва мухлислар ижодкорлар томон табрик йўллашганидан сўнг сайт ижодкорлари ҳам ўқувчиларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

Тадбирнинг сўнгги қисми фотосессиядан иборат бўлди. Яъни, мухлислар ва футболчилар, шунингдек, сайтимиз ходимлари биргаликда эсдалик учун суратга тушишди. Сайт орқали “СА”ни туғилган куни нишонлаётганидан хабар топган Сервер Жепаров ва Тимур Кападзе ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан ўз совғалари билан стадионга ташриф буюрдилар. Улар орасида, Ўзбекистон олимпия қўмитасининг биринчи Вице-президенти ва бош котиби Ойбек Қосимов ҳам тадбирда иштирок этди. Шундай қилиб, ижобий руҳда ўтган тадбирга якун ясалди. Сайт ижодкорлари номидан тадбирга ташриф буюрган барча футболчилар, мураббий ва мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. 


“СА-1” - “СА-2” 2:0.

Гол: Азамат Назаров, 11. Жавоҳир Сиддиқов, 23.

“СА-1”: Сарвар Каримов (Нодирхўжа Юлдашев), Рустам Ашурматов, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев, Темур Ҳакимов, Жавоҳир Сиддиқов, Каттабек Очилов, Азамат Назаров ва бошқалар.

Бош мураббий: Дилшод Нуралиев.

“СА-2”: Александр Лобанов, Бахтиёр Ашурматов, Санъат Шихов, Умархўжа Расулхўжаев, Файзулла Сайдуллаев, Ўткир Адҳамов, Миршод Бекмуродов, Азизбек Эргашев ва бошқалар.

Бош мураббий: Бахтиёр Ашурматов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика