“Сандерленд” “Манчестер Сити”дан Родуэллни сотиб олди
06 авг 2014 08:09
Новости
“Сандерленд” “Манчестер Сити”дан Родуэллни сотиб олди
“Сандерленд” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Жек Родуэллни ўз сафига қўшиб олди.
23 ёшли хавбек бугун янги жамоасида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва “қора мушуклар” билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.
Маълумотларга кўра, “Сандерленд” ушбу трансфер учун 10 миллион фунт стерлинг тўлаган. Родуэлл “Манчестер Сити”га 2012 йили “Эвертон” клубидан кўчиб ўтганди. Икки йил ичида у “шаҳарликлар” таркибида барча мусобақларда жами 25 та ўйинда майдонга тушган.

championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии