RU

Последние новости

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  26 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  9 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  8 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади" Новости

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади"

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

- Афсуски, бугун мағлуб бўлдик. Йигитларга айтарли эътирозлар йўқ, иккита қўпол хато ўйин натижасига таъсир қилди. Ўша-ўша муаммо - вазиятлар яратаяпмиз, аммо улардан фойдалана олмаяпмиз. Агар сен гол урмасанг ғалаба қозониш қийин. Олдимизда нима қолд? 6 та ўйин, уларга янада яхшироқ тайёрланиш ва юқори савияда иштирок этишимиз керак. 

- Биринчи таймнинг ўзида учта ўзгариш қилдиз ва бирданига ўйин тизгини "Навбаҳор" томонига ўтиб кетди. Асосий таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайсизми? 

- Йўқ хато қилмадим, чунки захирадан тушганларнинг барчасида жароҳат бор эди ва мен катта таваккал қилдим. Улар асосий таркиб футболчилари эди. Натижа бизни қониқтирмаётгани учун бунга мажбур бўлдим. Собиржонов жароҳатини янгилаб олди ва ҳатто ўйин охиригача ўйнай олмади. Марушич ва Болтабоев эса баҳс охирида қандай югурганини менимча фақат мен кўрдим, мухлислар бунга эътибор қилишмади. 

- "Олимпик" билан ўйинда ҳам "Бунёдкор" жуда ҳам ёпиқ ўйнаганди. Бугун ҳам Бошковичдан шундай тактика кутганмидиз? 

- Биз рақиб тактикасига мослашмаймиз. Рақибнинг сўнгги назорат учрашувини кўрдим ва ўшанда ҳам 4 ҳимоячи билан ўйнаганди. Шу боис биз учун янгилик бўлмади. Биринчи голда шунчаки консентрацияни йўқотдик ва рақиб жазолади. Тан олиш керак "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади. 

- Сиз доим фаворит жамоаларда ишлагансиз. Бу сизга қўшимча босим берадими? 

- Тўғри доим ўз олдимга юқори мақсадлар қўяман. Аммо ҳамма футболчи ҳам бундай босимда ўйнай оладими деган савол бор. Айниқса Наманганда. Мен бунданда кучли босим остида ишлаганман, бу янгилик эмас. Ғалабани ҳаддан ташқари истаган футболчилар босимда қолишади. 

- Бугунги мағлубиятга асосий сабаб? 

- Ўйинда иккита қўпол хато қилдик. Бундан ташқари "Бунёдкор" футболчилари яхши ўйнади. 

- Козак билан Кримец бу йил майдонга тушадими? 

- Козак яқинда жароҳатдан қутилди. Кримец ҳали тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. 

- Марушич охирги ўйинларда захирадан майдонга тушмоқда. Унинг ўйинида пасайиш бўлдими? 

- Ўтган ўйинда тактик қарор эди, бугун эса жароҳати борлиги учун захирада қолдирдим. У бизнинг асосий ҳужумчимиз. 

- Охирги пайтларда жамоада жароҳат олган футболчилар кўпайиб кетди. Бу ротация йўқлиги билан боғлиқми? 

- Ротация асосланган бўлиши керак. Шунчаки кимгадир ёқиш учун ротация қилиш тўғри эмас. Биринчи даврада Собиржонов захира ўйинчиси эди, ҳозир эса асосий таркиб футболчиси. Ротация бор, аммо катта эмас.



Рейтинг: -69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика