RU

Последние новости

10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  2 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  5 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  6 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  8 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  7 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  21 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  4 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади" Новости

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади"

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

- Афсуски, бугун мағлуб бўлдик. Йигитларга айтарли эътирозлар йўқ, иккита қўпол хато ўйин натижасига таъсир қилди. Ўша-ўша муаммо - вазиятлар яратаяпмиз, аммо улардан фойдалана олмаяпмиз. Агар сен гол урмасанг ғалаба қозониш қийин. Олдимизда нима қолд? 6 та ўйин, уларга янада яхшироқ тайёрланиш ва юқори савияда иштирок этишимиз керак. 

- Биринчи таймнинг ўзида учта ўзгариш қилдиз ва бирданига ўйин тизгини "Навбаҳор" томонига ўтиб кетди. Асосий таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайсизми? 

- Йўқ хато қилмадим, чунки захирадан тушганларнинг барчасида жароҳат бор эди ва мен катта таваккал қилдим. Улар асосий таркиб футболчилари эди. Натижа бизни қониқтирмаётгани учун бунга мажбур бўлдим. Собиржонов жароҳатини янгилаб олди ва ҳатто ўйин охиригача ўйнай олмади. Марушич ва Болтабоев эса баҳс охирида қандай югурганини менимча фақат мен кўрдим, мухлислар бунга эътибор қилишмади. 

- "Олимпик" билан ўйинда ҳам "Бунёдкор" жуда ҳам ёпиқ ўйнаганди. Бугун ҳам Бошковичдан шундай тактика кутганмидиз? 

- Биз рақиб тактикасига мослашмаймиз. Рақибнинг сўнгги назорат учрашувини кўрдим ва ўшанда ҳам 4 ҳимоячи билан ўйнаганди. Шу боис биз учун янгилик бўлмади. Биринчи голда шунчаки консентрацияни йўқотдик ва рақиб жазолади. Тан олиш керак "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади. 

- Сиз доим фаворит жамоаларда ишлагансиз. Бу сизга қўшимча босим берадими? 

- Тўғри доим ўз олдимга юқори мақсадлар қўяман. Аммо ҳамма футболчи ҳам бундай босимда ўйнай оладими деган савол бор. Айниқса Наманганда. Мен бунданда кучли босим остида ишлаганман, бу янгилик эмас. Ғалабани ҳаддан ташқари истаган футболчилар босимда қолишади. 

- Бугунги мағлубиятга асосий сабаб? 

- Ўйинда иккита қўпол хато қилдик. Бундан ташқари "Бунёдкор" футболчилари яхши ўйнади. 

- Козак билан Кримец бу йил майдонга тушадими? 

- Козак яқинда жароҳатдан қутилди. Кримец ҳали тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. 

- Марушич охирги ўйинларда захирадан майдонга тушмоқда. Унинг ўйинида пасайиш бўлдими? 

- Ўтган ўйинда тактик қарор эди, бугун эса жароҳати борлиги учун захирада қолдирдим. У бизнинг асосий ҳужумчимиз. 

- Охирги пайтларда жамоада жароҳат олган футболчилар кўпайиб кетди. Бу ротация йўқлиги билан боғлиқми? 

- Ротация асосланган бўлиши керак. Шунчаки кимгадир ёқиш учун ротация қилиш тўғри эмас. Биринчи даврада Собиржонов захира ўйинчиси эди, ҳозир эса асосий таркиб футболчиси. Ротация бор, аммо катта эмас.



Рейтинг: -69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика