RU

Последние новости

09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  0 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   2 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  27 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  30 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  2

Самвел Бабаян: "Қуръа бизга қизиқарли рақибларни рўпара қилди" Новости

Самвел Бабаян: "Қуръа бизга қизиқарли рақибларни рўпара қилди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон кубоги мусобақасида қуръа бизга қизиқарли жамоаларни рўпара қилди. Гуруҳдаги барча рақибларимиз кучли ва номдор жамоалар ҳисобланади. Дастлабки ўйиндаёқ чемпионат пешқадами билан марказий ўйинда майдонга тушдик. Ғалабадан хурсандмиз, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Бизга қўшимча иштиёқ бериб турган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.

- Ислом Кенжабоев нега бугун майдонга туширилмади?

- Кенжабоевда жароҳат бор эди. У кетма-кет икки бор асосий машғулотларимизни ўтказиб юборди. Шу сабаб бугун уни майдонга тушириб таваккал қилишни истамадик. Албатта кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришига ишонамиз.

- Элгужа Григалашвилининг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Бугун Элгужа катта ҳажмдаги ишни бажарди. Унинг ўйинларидан ҳамиша қониқиш ҳосил қилганман. Элгужа жамоамизнинг лидерларидан бири ва бугун ҳам ўзини ҳар томонлама кўрсата олди.

- Суперлига ва кубок баҳсларида жамоа олдидаги аниқ мақсад қандай?

- Биз аввало "Навбаҳор" номини, брендини янада юксалтириш борасида ишлаяпмиз. Суперлигадаги мақсад жорий мавсумда жамоани ОЧЛ йўлланмасига эга чиқишини таъминлашдан иборат. Кубок баҳсларида ҳам олдимизда ғолиблик, финалга қадар етиб бориш вазифаси турибди. Такрор айтаман, "Навбаҳор" брендини янада юксалтириш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика