RU

Последние новости

20:40Суперлига. "Пахтакор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)   52 20:32Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1  0 20:17Суперлига. "Сўғдиёна" қўшиб берилган дақиқада урган голи эвазига "Қизилқум" майдонидаги мағлубиятдан қутулиб қолди  4 20:12Футзал. ЖЧ 1-тури дисквалификациялари  0 19:50"Манчестер Сити" етакчиси АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  0 19:16"Барселона" ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  1 18:51ЖЧ чемпиони "Ҳумо Арена"да машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  0 18:13"Ҳумо Арена" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади  2 17:48Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Насаф" 3, "Сўғдиёна" ва "Металлург" 2 нафардан йўқотишга эга  1 17:39Суперлига. "Қизилқум" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:19Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ  6 16:48Жозе Моуринью: "Терма жамоа билан ишлаш менга бахт келтирмайди"  1 16:20"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг мавсумдаги дастлабки ўйинлари ҳақида тўхталди  0 15:54"Насаф" президенти ва бош мураббийи жамоа мухлислари билан учрашди  6 15:22"Челси" украиналик дарвозабонга кўз тикди  3

Самвел Бабаян: "Пахтакор" пешқадам - мухлисларимиз бундан хурсандлар" Новости

Самвел Бабаян: "Пахтакор" пешқадам - мухлисларимиз бундан хурсандлар"

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Самвел Бабаян қатнашди.
"Биз бугун муҳим ғалабага эришдик. Бундан хурсандман ва Яратганга шукур айтаман. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, бизда кўплаб вазиятлар бўлди. Улардан фойдаланишда оқсадик. Меҳмонларда эса биргина жуда яхши имконият юзага келди. Ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Ўз навбатида “Олмалиқ”нинг яхши ҳаракат қилганини эътироф этмоқчиман. Уларда юқори савиядаги мураббийлар штаби ва футболчилар бор.

Ҳимояда яхши ўйнадик. Ўйин охирида эса фойдалана олмаган вазиятлар туфайли дарвозамиз олдида кескин ҳолат содир этилганига гувоҳ бўлдик. Ҳали баҳорги футболдан тўлиқ қутула олганимиз йўқ. Ҳали ишлашимиз керак. Ўйинлар ўтиб бориши билан янада юқори формага кириб борамиз. Машғулотларда камчиликлар устида ишлашимиз лозим.

Ҳакимов бугун ўзига юклатилган вазифани яхши уддалади. Унда катта футболга ўтишди ва руҳий тарафдан баъзи муаммолар бор эди. Менга ишонинг, жамоамизда техник имконият бўйича унга етадиган ҳужумчи йўқ. У ҳали ўзини кўрсатиши ва юқори савияда ўйнашига ишонаман. Унга бугун озгина совуққонлик етишмади. Гол урганда ўйин қаҳрамонига айланарди.

Терма жамоага таклиф қилишлари борасида ҳеч нарса гапирмоқчи эмасман. Ҳозир Ўзбекистон терма жамоасида жуда малакали мутахассис бошқармоқда. Келинглар уни қўллаб қувватлайлик, термамизга омад тилайлик. У Ўзбекистон футболи учун жуда катта иш қилган. 

Ўтган ойда мени ОАВ вакиллари энг яхши мураббий деб топишди. Искандеров эса энг яхши футболчига айланди. Бундан жуда хурсандман. Бундан кейин ҳам ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика