RU

Последние новости

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Самвел Бабаян: "Пахтакор" билан баҳсда стадион мухлислар билан тўлишига ишонаман" Новости

Самвел Бабаян: "Пахтакор" билан баҳсда стадион мухлислар билан тўлишига ишонаман"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Фикримча, қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди. "Навбаҳор" мухлисларини кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман! 

Йигитларга характер уcун раҳмат айтаман, осон бўлмади. 

"Олимпик"ни алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбек футболининг келажаги бўлмиш ёш ва иқтидорли футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Шубҳасиз, "Олимпик" ҳамма жамоага қийинчилик туғдиради. Бу жамоада ўз ёш тоифасининг энг кучли вакиллари жам бўлишган. 

Эмоцияларга бой учашув бўлди, ҳали кўриб чиқамиз. Умуман, вазиятлар яратдик, лекин якун етишмади. Буни устида ишлаймиз. Роҳатланиш учун ҳаммаси бор эди: муҳит, мухлислар, стадион. 

- "Пахтакор" билан ўйинга оз қолди. Бугун "Навбаҳор" кўп куч сарфлади. Бу жисмоний тарафдан муаммо туғдирмайдими?

- Биз турли ҳолатдамиз.  Қуръа натижасига кўра, "Пахтакор"га Про лиганинг "Шўртан" жамоаси, бизга эса етакчи жамоалар кушандаси "Олимпик" тушганди. Жамоа юқори прессинг қўллайди, жуда фаол ўйнайди.

- Мавсум бошидан бери "Навбаҳор" жамоаси асосий таркибининг деярли 70 фоизини ротациясиз ўйнатяпсиз. Ваҳоланки, захира жуда кенг. Ҳал қилувчи ўйинларга келганда жамоангиз жисмонан толиқиб қолишидан қўрқмайсизми?

- Ротацияга келсак, у сунъий бўлмаслиги керак. Ротация қилиш учун майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришлари лозим. 

Бошқа тарафдан олсак, "Навбаҳор" таркиби 90 фоиз янгиланган. Ҳатто бу ерда жуда кўп ўйнаган футболчилар ҳам майдонга тушиш учун ўз вақтини кутиши керак. 

- "Пахтакор" билан ўйинда наманганлик мухлислардан нимани кутяпсиз? Улар стадионни тўлдиришадими?

- Шубҳасиз, энг яхши мухлисларга эгамиз. Буни статистика орқали ҳам билиш мумкин. Жамоамиз кўрсатаётган натижа ҳам уларда қизиқиш уйғотмоқда. "Пахтакор" билан баҳсда стадион тўлишига ишонаман.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика