RU

Последние новости

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  14 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  8 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" - Ўзбекистонда клуб футболининг драйвери" Новости

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" - Ўзбекистонда клуб футболининг драйвери"

"Ал Вакра" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги ОФК Чемпионлар лигаси саралаш босқичи ўйинидан аввал наманганликлар устози Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Самвел Бабаян: "ОЧЛга қайтиш жуда ёқимли ва шу билан биргаликда катта масъулият. Биз мамлакатимизнинг футболни кўпроқ севадиган ҳудуди номидан иштирок этамиз. Жудаям кўп мухлислар жамоани қўллаб-қувватлашади. Бу "Навбаҳор"нинг ОЧЛдаги дастлабки иштироки бўлади. Сўнгги йилларда "Навбаҳор" Ўзбекистонда клуб футболининг драйвери бўлгани туфайли, кейинги босқичга ўтади ва бу мусобақада барқарор иштирок этиб боради деб умид қиламан.

Эртанги баҳсдаги мақсадимиз - албатта, ўзимиз учун керакли натижага эришиш ва мухлисларни қувонтириш. Яхши жамоага қарши тўп тепамиз, улар бу мавсумда яхши таркиб йиғиб олишди, бунинг исботи сифатида улар миллий чемпионатда 3:0 ҳисобида ғалабага эришишгани кўрсатиш мумкин.

Биз эртага тўп тепадиган арена ("Ал Жануб") Қатарда ўтган ЖЧнинг безагига айланди, бу дизайнерлик санъатининг авангарди ҳисобланади. Ҳар бир мураббий ва футболчи учун бу аренада ўтадиган баҳс иштирокчиси бўлиш катта шараф деб биламан. Эртанги баҳс жуда қизиқ бўлади деб ўйлайман".


Азим Аҳмедов: "Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, ушбу муваффақиятни мухлисларга бағишлаймиз."


Самвел Бабаян: "Ал Вакра"ни тажрибали мутахассис бошқармоқда. Таркибда кучсиз позициялар деярли йўқ. Ҳар бир чизиқда яхши футболчилар етарлича".


Азим Аҳмедов: "Ал Вакра"ни яхши ўргандик, таркибда кучли футболчилар бор".


Самвел Бабаян: "Қайтараман, таркиб кучли, бир неча терма жамоаларнинг футболчилар йиғилган. Бироқ уларнинг кучсиз томонлари ҳам бор. Бу ҳақида ҳозир гапира олмайман, аммо эртанги баҳсда керакли натижа қайд этиш учун нима қилишимиз кераклигини яхши биламиз".


Азим Аҳмедов: "Ал Вакра"нинг энг кучли жиҳати - ҳужум экан".

Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика