RU

Последние новости

22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  0 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  3 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  14 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  34 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3

Самвел Бабаян: "Мавсумнинг энг муҳим ўйинида ғалаба қозондик" Новости

Самвел Бабаян: "Мавсумнинг энг муҳим ўйинида ғалаба қозондик"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг "шерлар" бош менежери Самвел Бабаян ўз фирклари билдириб ўтди.

"Бугун мавсумдаги энг муҳим ўйин бўлиб ўтди. Турнир жадвалида келиб чиқиб, чемпионлик баҳси бўлди. Чемпионлик учун дадил қадам ташладик. Ушбу ғалабадан жуда харсандмиз. Қолган ўйинларда ҳам ўз мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

"Локомотив"га қарши ўйинда дуранг ҳам қониқтирарди. Аммо биз майдонга ғалаба учун тушгандик ва ўз режамизни муваффақиятли амалга оширдик. Биз ҳали расман чемпион бўлмадик. Қачонки бу масалани расман ҳал этсак, ўшанда буни нишонлаймиз.

Мен ўз футболчиларим билан ишлашимдан фахрламан ва завқ оламан. Ҳар қандай мураббий бунақанги юқори даражадаги футболчилар билан ишлашни исташи аниқ", - деб гап бошлади Бабаян.


- БААлик ҳакамлар бугун қандай ишлашди? Умуман четдан ҳакам олиб келиш кимнинг ғояси эди?

- Мен ҳакамлар ишига аралашмайман. Бу ҳақда маълумотга эга эмасман.


- Қайси "Локомотив" кучлироқ эди. Ҳаким Фузайловнинг жамоасими яхшироқмиди ёки Вадим Абрамовникими?

- Мен бу ҳақида бир нарса дея олмайман. Яхшиси клуб раҳбарларининг ўзлари баҳо беришсин. Фурсатдан фойдаланиб ОАВ орқали ўз мухлисларимизни табриклаб қоламан. Барчага раҳмат айтмоқчиман.


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика