RU

Последние новости

10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  4 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2

Самвел Бабаян: "Мавсум якунига қадар жамоалар шундай рақобат қилишини истардим" Новости

Самвел Бабаян: "Мавсум якунига қадар жамоалар шундай рақобат қилишини истардим"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Барчага ҳайрли кеч. Биз учун Кубок ўйинлари муҳим. Исталган рақиб бу турнирда хоҳлаган пайтда муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, бу ерда олий ва биринчи лига жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ҳам қизиқарли. Бугунги рақиб эса биз учун дерби. Бу рақибга қарши ўйинлар доимо қизиқарли бўлган. "Андижон" билан кубокдаги натижаларимиз унчалик яхши эмасди. Муҳими ғалаба қозондик, биргина гол урдик. Майдонда катта муаммолар юзага келди. Ғалаба билан табриклайман. Олдинга ҳаракатланишда давом этяпмиз. Плей-офф босқичига чиқдик. Мухлисларимизни ҳам табриклайман. Йигитларга миннатдорлик билдираман. Бизда тақвим жуда зич бўлишига қарамасдан бор кучи билан ўйнашмоқда. Улар кучни бошқа ишларга йўналтирмасдан, ўйинга эътибор қаратиб, ғалаба қанчалар муҳимлигини кўрсатишди. Шунингдек, ўзларининг кайфияти қанчалар яхши эканлигини намойиш қилиб беришди. Йигитлардан мамнунман, улар характер кўрсатишмоқда. Жамоада характер бор, улар буни қийин вазиятларда кўрсата олишмоқда. Бу эса биз секин-секин яхши йўналишга тушиб олаётганимизни кўрсатади. Хатоларни тахлил қилишда давом этамиз ва навбатдаги ўйинларда мустаҳкамроқ ўйнаб, рақибнинг қаршилигини кучлироқ тарзда енгишга ҳаракат қиламиз. 

- 2023 йил давомида ўз майдонимизда бўлаётган ўйинларда гол ўтказиб юбормадик. Саволим шундай: навбатдаги учрашувларда Даврон Ҳошимов майдонга тушадими?

- Бугунги кунда айнан шу статистикада етакчи бўлиб турибмиз. Турнир жадвалида пешқадам бўлиш учун ҳам имкониятлар етарлича. Ик навбатда айтишим керакки, таркибда катта ўзгаришлар бўлди, кўплаб янги футболчилар келишди. Мудофаа чизиғидан фақатгина Голбан қолди. Бу ҳам бир жиддий синов биз учун. Шунда ҳам биз ҳимояда ишончли ўйин кўрсатяпмиз. Шундай рухда давом этишимиз керак. Жамоа қураётгандаги асосий вазифа - ҳимоя қўрғонини мустаҳкам қилиш ҳисобланади. Ҳозирча биз буни уддалаяпмиз. Давроннинг соғлиғида ҳақиқатдан ҳам муаммолар бор. Аммо жароҳат унчалик жиддий эмас, шу сабабли у умумий гуруҳда биз билан шуғулланмоқда. Уни тез орада майдонда кўрасиз, деб ўйлайман. 

- Сўнгги пайтларда ғалабалар мухлислар ва клуб ходимлари томонидан унчалик катта рух билан қабул қилинмаяпти. Бу ғалабаларга ўрганиб қолинганданми ёки ғалабаларга қийинчилик билан эришилаётганданми?

- Ғалабага ўрганиб қолиш - яхши тарих. Мухлислар менимча, ғалабаларга ўрганиб қолишди ва оддий ҳолат сифатида қарашмоқда. Умуман олганда рақиблар бизга қарши 200 фоизлик куч билан ўйнашмоқда, ҳимояда тартибли ҳаракатланишмоқда. Буни "Сурхон" билан ўйинда ҳам кўрдик, шунингдек, бугун ҳам. Барча футболчилар бирданига бир чизиққа терилиб олишади ва ҳар бир ҳудудда тўп учун жиддий курашишади. Тўғрисини айтсам, бундай ҳолат йилнинг охиригача бўлишини истайман. Худди ўтган мавсумдагидек. Ўтган мавсум жуда қизиқарли бўлганди. Шундай даража орқали чемпионат ўсади. Кўп нарса шунга боғлиқ. Ғалабаларнинг қийин келиши - футболчиларнинг рухиятини мустаҳкам қилади. "Навбаҳор"да ким ишлашидан қатъи назар - футболчи бўладими ёки маъмурият, барча масъуллар мухлисларнинг мамнунлиги, хурсандчилиги учун ишлаши керак. Шунинг учун биз ўйнаяпмиз, ишлаяпмиз. 

- Лука Чермелнинг захирага олиниши сабаби нимада эди?

- Танаффусда унда муаммо бор эди. Биринчи бўлимда у контактли вазиятда жароҳат олганди. Бу ишчи жароҳат, майдонга чиқаётганда бу жароҳат унга таъсир қилишини билгандим. Унинг ўрнига Иброҳим Йўлдошев майдонга тушди. Кўрдингизми, у гол урди. Демак, қарор тўғри бўлган. Йигитча майдонга тушиб, яхши ўйин намойиш қилди. 

- Айни дамда "Навбаҳор" икки ҳужумчи билан ўйнамоқда. Бироқ ҳужумчилар кам гол уришяпти. Голларни асосан ярим ҳимоячилар уришмоқда. Бунга сабаб нимада?

- "Навбаҳор"нинг голлар статистикасига қарасангиз, деярли ярим жамоа гол урган. Бу эса таркибда майдонга тушаётган исталган футболчи тўп киритиши мумкин дегани. Бу яхшими ёки ёмон? Мен учун яхши. Бугунги футболда универсализация тушунчаси оммалашмоқда. Яъни, кимдир ҳужумчининг сонига қараб гол бўлишини ҳисоблаётган бўлса, буни хато деб ҳисоблайман. Бугун майдонга тушган икки соф ҳужумчимиз бошққақ вазифаларни ҳам бажарди. Темурхўжа кўпроқ орқароқда ўйнади. Ўйинни иккинчи ҳужум сифатида бошлади, кейин марказга кўчди. Бироздан сўнг ўнгда ўйнади. "Навбаҳор"да ҳужум ҳаракатлари ҳужумчиларнинг сонига боғлиқ эмас. Бизда исталган футболчи гол уриши мумкин, бу эса яхши кўрсаткич.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика