RU

Последние новости

20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  0 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  3 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  4 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  1

Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти" Новости

Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.


"Кўп гапиришга ҳожат йўқ. Жамоага нимадир бўляпти. Балки омад етишмаётгандир. Кетма-кет тўртинчи дурангни қайд этдик. Буни тушунтириб бериш имконсиз. Жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Албатта, буларни таҳлил қиламиз. Бу борада кеча-ю кундуз ишлаймиз. Афсуски, биздан пастроқда жойлашган рақибларни доғда қолдира олмаяпмиз. Қимматбаҳо очколарни бой бераётганимиз ачинарли. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. 

Вазиятни тўғрилаш учун бизда имконият бор. Ташкилотчилик масаласидаги айрим муҳим масалаларни раҳбарият билан келишиб олишимиз керак. Чемпионат ва кубокда юқори поғонани эгаллаш учун рақобатбардош таркиб бўлиши лозим. Чунки кимдадир пасайиш бўлиши мумкин. Бой захирага эга эмасмиз. 

Пенальтини кўрдингиз, 100 тадан 100 та гол урадиган футболчи ноаниқ зарба йўллади. Машғулотлар ва мини-турнирларда унга етадигани йўқ. Намангандаги 3 йилик фаолиятим давомида оғир пайт бўлмоқда. Раҳбарият билан бу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини қидирамиз. 

Ўйин сифати бўйича шогирдларимдан шикоятим йўқ. Биз кўп имконият яратяпмиз. Рақибнинг очилишини кутамиз. Афсуски, чорасизман.

Натижа учун яна бир бор мухлислардан кечирим сўрайман. Уларнинг салбий муносабатини тушуниш мумкин. Жамоа ҳали кучаяди. Максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Иккинчи даврада ҳужум чизиғини кучайтиришимиз керак. Гол урмасак, натижага эриша олмаймиз. Омад келмаса ҳам қийин. 

Раҳбарият бизни доим қўллаб-қувватламоқда. Улар вазифа қўйганидан кейин қўллаб-қувватлаши табиий. Лекн бизга нимадир етишмаяпти. Мен ҳам Наманганда чемпионлик байрами бўлишини хоҳлаяпман. Ёрдамчи мураббийлар билан кунига 24 соат ишлаяпмиз. Бор эътиборим жамоада, барибир нимадир етишмаяпти. "Навбаҳор" шу пайтгача бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлаверади. Бизга бироз вақт керак", — деди наманганликлар устози.

Рейтинг: -55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика