RU

Последние новости

13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  0 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  0 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  0 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  3 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  8 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  13 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3

Самвел Бабаян: "Кейинги ўйинларда ҳақиқий "Пахтакор"ни кўрасизлар" Новости

Самвел Бабаян: "Кейинги ўйинларда ҳақиқий "Пахтакор"ни кўрасизлар"

"Пахтакор" - "Олмалиқ" (1:1) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.
"Олмалиқ" жуда яхши ва кучли рақиб эканлгини бугун исботлади. Учрашувда кутганимиздек ўйнай олмадик ва натижада икки очкони қўлдан чиқардик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонда биз устунлик қилдик. Тўғри, жамоамиз ўз ўйинини кўрсата олмади. Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимиз хато қилишди ва рақибга голни совға қилишди. Футболчилар ҳар қандай вазиятда ҳам жамоа манфаатини биринчи поғонага қўйишлари лозим. Ўйиндаги режамиз тезкор ҳужумларни ташкил этиб рақибни ўз жарима майдончаси ичига "қамаб" қўйиш керак эди. Аммо таянч ярим ҳимоячиларимиз ёмон ҳаракат қилишгани бизга панд берди. Шу боис тезкор ҳужумларни ва ўйинга тезлик қўшишда бироз оқсадик", - дейди Самвел Бабаян.

- "Пахтакор" уй ўйинларида иккита ҳужумчи билан ўйнаса бўлмайдими?

- Ўтган йили биз икки ҳужумчи билан ўйнагандик. Лекин гап сонда эмас, асосийси сифат. Ҳимоячилар ҳам керакли пайтда гол киритишади ва буни кўп бор исботлашган.

- "Олмалиқ" бугун яхши ўйин кўрсатди ва ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Умуман рақибдан бугун жиддий қаршилик кутганмидингиз?
- "Олмалиқ" яхши шаклланган жамоа ҳисобланади ва бугун улар буни исботлашди. Албатта, рақибдан бугун жиддий қаршиликни кутгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Лекин кутилган ўйинни намойиш қилиб бера олмаганимиз туфайли керакли натижани қайд эта олмадик.

- ОЧЛдаги дастлабки иккита ўйиндан кейинги шижоат йўқолиб қолгандек?
- Тўғри пайқадингиз. Жамоанинг шижоати бироз пасайгандек. Футболчиларнинг мотивациялари юқори эмас. Аввалги мавсумда кўплаб ўйинларда жамоамизнинг маҳорати эвазига ютгандик. Бироқ ҳозирги пайтда жамоамиз "Локомотив" ва "Олмалиқ" каби жамоаларни "класс"да юта олишга тайёр эмас.

- Жамоада мотивация борасида муаммолар бор деб айтдингиз. Жамоада молиявий ҳолат яхшими, футболчиларни маошлари ўз вақтида тўалб борилмоқдами?

- Клубнинг ички муаммоларини ўзимиз ҳал этамиз. Бир иккита муаммолар бор ва буни яқин орада ечимини топамиз ва кейинги беллашувларда сизлар ҳақиқий "Пахтакор"ни кўрасизлар деб айта оламан.


Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика