RU

Последние новости

14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  0 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  8 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  2 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  4 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  2 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  9 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  23 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  16

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор" Новости

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" қолдирилган беллашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйин бошида гол киритдик. Дастлабки 15 дақиқада ҳам бир қатор вазиятлар яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб ўйинини ҳам эътироф этиш лозим. Ёш йигитлар босимсиз, мазза қилиб футбол ўйнашмоқда. Бизга ғалаба кўпроқ керак эди. Биз ўйинни бошқаришимиз лозим эди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар етарлича. Баъзан ўйиннинг боришини назоратдан чиқариб қўймоқдамиз. 

- Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан мамнун эмаслигингиз ва давралар оралиғида футболчини қўйиб юборишга тайёр эканлигингиз ҳақида эшитдик. Бунга қандай муносабат билдира оласиз?

- Бунақа гап бўлмаган. Тўхтасинов асосий таркиб ўйинчиси. У бизнинг иккинчи даврадаги режаларимиз таркибига киради. 

- Охирги дақиқаларда "Навбаҳор" ҳужум қилмади. Бу чарчоқ билан боғлиқмиди?

- Ҳужумлар қилдик. Аммо яхши вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи таймда биринчи бўлимдагидан камроқ вазиятлар бўлди. Ҳужум қилишга рақиб жамоадан кўра кўпроқ биз ҳаракат қилдик. Аммо вазиятлар ярата олмадик. 

- АГМК билан ўйиндан кейин Азим Аҳмедов жамоа билан хайрлашганмиди?

- Нима учун ҳамма ўйинчиларимизнинг хайрлашгани, жамоадан кетаётгани ҳақида гапиряпти? Иккала ўйинчи ҳам "Навбаҳор" аъзоси. Бизнинг иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор. Футболкасини мухлисларга тақдим қилгани эмоция натижасида келиб чиқди. Аҳмедов захирадан ўйинга қўшилди, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Бу эса футболчининг эмоцияларга берилишига сабаб бўлди. Бунақаси бўлиб туради. Захирамизда футболкалар етарлича. 

- "Навбаҳор" биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Жамоанинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Албатта, кўпроқ очколар жамғаришни истагандик. Очко йўқотган ўйинларимизда ҳам жуда кўп имкониятлар яратгандик. 25 очко албатта кам. Аммо бу ҳақиқий реаллик. "Навбаҳор" том маънода янгидан қурилмоқда. Таркибдаги 70% ўйинчилар жамоада янги. Олдинда катта иш турибди. Жамоада етарли потенциалга эга. Айтиб ўтганимдек, ўйинни бошқариш ва ҳужумда агрессив ўйнаш борасида ишлашимиз керак. Жадвалда пешқадам эканимизга келсак, бу албатта хурсанд қилади. Ҳимоя чизиғимиз ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Ўтказиб юборилган голлар борасида ҳам энг яхши натижалардан бири бизга тегишли. Вазиятлардан фойдаланиш борасида эса муаммолар етарли. 

- "Навбаҳор" ўз таркибига Диёр Туроповни қўшиб олди. Жамоада яна қандай яхши ўзгаришлар бўлади?

- Биз Диёр Туроповни жамоамиз ўйинчиси сифатида расман эълон қилганимиздан сўнггина, у "Навбаҳор" футболчисига айланади. Албатта, ҳозирда бир неча ўйинчилар билан музокаралар кетмоқда. Бироқ, "Навбаҳор"нинг ҳозирги таркибида ҳам кучли ўйинчилар етарлича. Иккинчи даврада таркибга унчалик ҳам кўп ўйинчи қўшилмайди. Асосий эътибор биринчи даврадаги ўйинчиларга қаратилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика