RU

Последние новости

09:57Арбелоа: "Винисиус ва Мбаппе — ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир икки энг яхши футболчи"  0 09:37"Шўртан" ҳужумчиси "Машъал"га ўтди  0 09:07Жавоҳир Сидиқов: "Қўқон-1912"га бўлган меҳрим бошқача"  1 08:34"Қизилқум" ярим ҳимоячиси "Каттақўрғон"да  0 08:05Достон Турсунов: "Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман"  1 07:37Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  11 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  8 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  8 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  1 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  10 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  7 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  41 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9

Самвел Бабаян: "Икки очкони йўқотдик" Новости

Самвел Бабаян: "Икки очкони йўқотдик"

ОЧЛ 2-тур доирасидаги "Ал Шабаб" - "Пахтакор" (2:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
"Бугун қўлимизда турган ғалабани бой бердик. Ютиб туриб ҳам  яхши имкониятларга эга бўлаётган эдик. Лекин биргина ҳимоядаги хато бизга кимматга тушди. Рақиб қарши ҳужумда бизни жазолади. Ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, икки  очкони йўқотдик", - деди Самвел Бабаян.


- Икки йил аввал Шибамура худди шундай хатолари учун захирага ўтказилган эди. Аднан ҳам шунга муносибдек?

- Аднан бугун хато қилди. Лекин бу ўйин жамоанинг мавсумдаги иккинчи расмий учрашуви эканлигини унутмайлик. Аднанга умид билдириб турамиз. Ораховац ҳар иккала баҳсни ҳам ОЧЛ доирасида ўтказди. Шунингдек, бугун ҳимояда Мерзляков ҳам, Ҳошимов ҳам хатоларга йўл қўйишди. Улардан табиийки бунақанги хатоларни кутмаган эдим. Агар жамоанинг асосий футболчилари бунақанги хатоларни қилса, бу албатта жамоа учун жуда қийин.


- Биринчи бўлимда ҳужум эмас, ҳимояга эътибор қаратилди. Биринчи таймда ҳам иккинчиси каби ҳужумкор ўйнаш мумкинмиди?

- Биринчи таймда рақибни тўлик ўрганишга ҳаракат қилдик. Ҳар ҳолда бу ОЧЛ. Бошиданоқ ҳужумга ўтиб қийналиб қолиш мумкин. "Ал Шабаб" Саудияда ўз ўрнига эга жамоа. Биз ҳали учрашув бошиданоқ ўйин тизгинини кўлга олишга тайёр эмасмиз ва бунга босқичма-босқич чиқиб борамиз.


- Искандеров ҳам асосан иккинчи бўлимда ўйнади, кейин захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз?
- Жамшид Искандеровга жамоа номидан раҳмат айтамиз. Икки кундан бери иссиғи чиқиб, шамоллаган бўлишига қарамай майдонга тушишини айтди. Характер кўрсата олганлиги учун ҳам унга раҳмат. Ҳақиқатдан ҳам иккинчи бўлимда у яхши ўйнади. Соҳибов ва Машариповни ўйинни кучайтириш учун туширдик. Баҳодир Пардаев эса сўнгги дақиқада тушди ва унга ўзини кўрсатиш учун вақт етмади. Бу кўпроқ тактик ўзгариш бўлди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика