RU

Последние новости

15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  5 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  2 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  27 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  16 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  9 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18

Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак" Новости

Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак"

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасида "Насаф"га қарши ўтган учрашувдан кейин "темирйўлчилар" устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин ҳар томонлама - турнир жадвалидаги ҳолат нуқтаи назаридан, шунингдек, руҳий ҳолатимизни яхшилаб олиш учун ҳам бизга муҳим эди. Ушбу рақиб орқали биз қанчалик даражада сифатли ўйин кўрсата олишимизни кўриб олардик. Бугунги баҳс кўрсатдики, биз буни ҳолатма ҳолат яхшилаб боряпмиз. Вазиятларни яратишдаги ҳаракатларимиз анча чиройли кўриняпти. Бошқа томондан олиб қараганда, ҳимоядаги позицион ўйинимиз ҳам ёмон кўриниш олмади. Сўнгги дақиқаларга қадар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаргани, ўйинни ташлаб қўймагани учун футболчиларимдан миннатдорман. Мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Фақатгина олдинга ҳаракат қиламиз. Бугунги ўйин давомида бир неча эпизодларда кўриндики, биз қайси йўналишда юришни давом этишимизни билиб олдим.

- Рақиб "Локомотив"га қанчалик даражада қаршилик кўрсатди деб ҳисоблайсиз?
- "Насаф" - ёш ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган жамоа. Улар тўғри йўлдан кетишмоқда. Йилдан йилга ёш йигитлар катта тажриба тўплашмоқда. Ушбу йигитлар фонида "Насаф" жуда кучли жамоа бўлиб кўриняпти. Шу боисда қаршилик мухлисларни шундай жамоаси борлиги билан табриклаб қоламан.

- Темурхўжа Абдухолиқов сўнгги ўйинларда кам гол урмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ўйлайсиз?
- Бир нечта жиҳатлар. Оилавий руҳият ҳолати. Ўйин давомида руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлган вазиятлар бўлиб туради. Темурхўжа юқори савияли, сифатли футболчи. Биз кўриб, ўзи тушуниб турган хатоларни тўғрилашда ишлашда давом этамиз. У бизнинг асосий ҳужумчимиз ва у яқин вақтларда ўзининг олдинги ҳолатига қайта олади.

- "Локомотив" ўз майдонида гол ўтказмасдан ғалабага эришяпти. Ҳимоячиларнинг ўйинларига юқори баҳо бера оласизми?
- Барча жамоа ҳужум қилишни ҳам ҳимояда ўйнашни ҳам билиши керак. Яхши ҳимоя билан турнирларда ғолиб бўлиш мумкин. Аммо ҳар доим ўйинда мувозанат бўлиши керак. Бугунги баҳснинг сўнгги дақиқаларида йигитлар рухий томонлама ажойиб кўринишди. Шунингдек, бундай паллада футболчиларимиз натижани ушлаб қолиш учун қанчалик даражада ҳаракат қила олишини ҳам кўриб олдик. Рақибларнинг деярли барча ҳудудларини ёпиб қўйиб, уларга вазият бермадик деб айта оламан.

Рейтинг: -150   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика