RU

Последние новости

08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3

Самвел Бабаян: "Гейнрих ҳали қариб қолгани йўқ" Новости

Самвел Бабаян: "Гейнрих ҳали қариб қолгани йўқ"

Ўзбекистон - Сурия учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.


"Энг аввало мана шундай қўллаб қувватлов учун мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Йигитлар ғалаба қозониб, байрамни давом эттириш учун қўлдан келган барча ишни қилишди.

Шукр, ушбу босқични ғалаба билан бошлаб олдик. Ҳайдаров ва Аҳмедовларга кичик жароҳатлари бўлсада, мана шундай ўйнаганлари учун раҳмат айтмоқчиман. Сурия жуда яхши жамоа. Бу ҳақида олдин ҳам айтиб ўтгандим. Балки, маҳорат бобида улар бироз тажрибасиздирлар. Бироқ, курашиш борасида улар жуда яхши таассурот қолдиришди. 

Деярли ярим йиллик танаффусдан сўнг расмий ўйин ўтказдик. Насиб қилса, кейинги ўйинларга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. 

Футболда муҳим нарса бор. Ўйин формаси. Афсуски, баъзи футболчиларимиз ҳали тўлиқ формага киришиб кета олмадилар. Умид қиламанки, улар кейинги ўйинга стабил ҳолатда бўладилар.

Сардор ҳам ҳозирча оптимал формада эмас. У ҳозирча бу мавсумда биттагина ўйинда майдонга тушди. У жамоаси билан 65 кун таътилда бўлган. Бунақаси футболда камдан-кам бўлади. Уни ўзгартириш режамизда бор эди. У ҳозир кийиниш хонасида менга Қатарда бундан ҳам яхши ўйин кўрсатишга ваъда берди.

Жепаровнинг бурчак зарбалари? Бугун бизнинг футболда стандарт вазиятлар ижрочиси деб кимни кўрсатишимиз мумкин? Улар бармоқ билан санарли даражада. Сервер ана шундай футболчилардан бири.

Гейнрих ҳали қариб қолгани йўқ. У захирадан тушиб, ўйинни ўзгартириб юбора оладиган футболчи. Унинг паспортдаги ёшини менга аҳамияти йўқ. Муҳими, у терма жамоа учун борини беришга тайёр.

Ҳозирдан бошлаб Қатарга қарши тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Эртага тикланиш машқларини бажарамиз. Қатарга 4 сентябрь куни жўнаб кетамиз. Ўша ўйинда бизга Кримец ҳам ёрдам бериши мумкин бўлади. Кейинги ўйин жуда муҳим ҳисобланади.

Биз охиригача кураша оламиз", - дейди терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян. 


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика