RU

Последние новости

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  2 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

Самвел Бабаян: "Чиройли футбол учун йигитларга раҳмат" Новости

Самвел Бабаян: "Чиройли футбол учун йигитларга раҳмат"

Олий лига 3-тур ўйини "Пахтакор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар менежери Самвел Бабаян иштирок этди.

"Бугун биз учун жуда муҳим баҳс бўлди. Биринчи тур ўйинида ўз майдонимизда очко йўқотганимиз сабабли, бугун қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонишимиз керак эди. Йигитларнинг кўрсатган чиройли футболи ва ғалабадан кўнглим тўлди. Ўйин қизиқарли бўлди", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Самвел Бабаян.


- Мочинов Алибобони "Пахтакор"га қарши ўйнамаганини ўзаро келишувга асосан бўлгани билан боғлади. Бу қанчалик ҳақиқат?
- Алибобо Раҳматуллаев биз билан икки йиллик шартнома имзолаган эди. Кейинчалик эса Алибобо бу ерда ўйини қовушмаётганини ва бошқа жамоага қўйиб юборишимизни илтимос қилди. Бизни Алибобо Раҳматуллаев билан икки йиллик шартномамиз бор эди ва футболчини бошқа жамоага ўзимиз истаган нарҳда сотиш ҳуқуқига эга эдик. Бу бизнинг ҳуқуқимиз ҳисобланади. Бироқ уни "Бухоро"да бепул қўйиб юбораётганимизда оғзаки келишувга кўра, Алибобо Раҳматуллаев бизга қарши ўйнамаслигини сўраган эдик. Сабаби, у мавсум олди тайёргарликни тўлиқ биз билан ўтказди ва бизнинг ўйин услубимизни ва сир-асрорларимизни биларди. Шу боис уни бизга қарши ўйнамаслиги келишуви билан уни "Бухоро"га бепул бериб юбордик. Қувонарлиси шуки, ўзбек футболида шунақанги бир сўзли, мард инсонлар борлиги қувонарли. Бу келишув норасмий, оғзаки бўлганди ва "Бухоро" бу томонлама эркаклик қилганини таъкидлаб ўтган бўлардим.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика