Самвел Бабаян: "Чемпионлар лигасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ"
11 дек 2014 15:12
Новости
Самвел Бабаян: "Чемпионлар лигасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ"
Чемпионлар лигасига ташланган қуръадан кейин "Пахтакор" менежерининг фикрлари билан қизиқдик.
Самвел Бабаян ("Пахтакор" менежери): - Чемпионлар лигаси қитъамизда клублар учун энг нуфузли мусобақа ҳисобланади. Унда ўз мамлакатининг энг кучли жамоалари иштирок этади. Шу сабабли унда кучсиз жамоа ва осон ўйин бўлмайди. Биз 2010 йил "Ал Шабаб" ва "Ал Айн" билан бир гуруҳдан ўрин олгандик. Ўшанда нимчорак финалга йўлланма олганмиз. Охирги рақиб номини эса Эрон, Қатар ва Уммон жамоаларининг саралаш учрашувларидан кейин билиб оламиз. Бу сафар ҳам гуруҳда муваффақиятли иштирок этиб, кейинги босқичга йўлланма олишни истаймиз.
Мавсумга тайёргарлик жараёнини 14 декабрдан бошлаймиз. Албатта, Чемпионлар лигасида юртимиз ва клуб шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун тайёргарлик жараёнини шунга яраша олиб борамиз.
Мавсумга тайёргарлик жараёнини 14 декабрдан бошлаймиз. Албатта, Чемпионлар лигасида юртимиз ва клуб шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун тайёргарлик жараёнини шунга яраша олиб борамиз.
Комментарии