Самвел Бабаян Аҳмедов ва Марковнинг ўйинини кузатди
26 окт 2015 13:21
Новости
Самвел Бабаян Аҳмедов ва Марковнинг ўйинини кузатди
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян куни кеча Россияга борди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Россия премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган "Краснодар" - "Рубин" учрашувини стадиондан томоша қилди. Бабаян ўйинда мезбонлар сафида ҳамюртларимиз Одил Аҳмедов ва Николай Марковнинг ўйинини кузатди. Таъкидлаш лозимки, Аҳмедов бу учрашувда тўлиқ ўйнади ва Ари томонидан урилган голга пас берди. Николай Марков эса 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида навбатдаги ўйинларни ноябрь ойида КХДР ва Яманга қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии