RU

Последние новости

13:57ПСЖ Мбаппега "Реал"дан ўринбосар топди  0 13:35Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг"  0 13:05"Ал Ҳилол" "Барселона" вингери учун 100 млн евро таклиф қилган  0 12:45"Милан" ярим ҳимоячиси камида уч ойга сафдан чиқди  0 12:18Саудия Арабистонига бормаган Серхио Рамос фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин  1 12:00Ўзбекистон футзал терма жамоаси испаниялик мураббий қўл остида жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрди?  1 11:15"Реал" сотилган абонементлар бўйича етакчи, "Барселона" эса...  3 10:46Жамал Мусиалага Европанинг тўртта ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:13"Манчестер Юнайтед" мавсумни катта зарар билан якунлаган. Жамоанинг қарзи ярим миллардга етиб қолди  2 09:35Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод маълум  3 09:01"Goal" ЖЧ-2026нинг топ-16 фаворитлари рейтингини тузди  15 08:32Маурисио Почеттинонинг АҚШ термасидаги маоши маълум қилинди  0 07:57ЦСКАнинг етакчиларидан бири жамоани тарк этишга яқин  0 07:30Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  5 00:55Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди  6

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда” Новости

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда”

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бош мураббийи Сами Ал Жабер Осиё футболи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Мураббийнинг айтишича, Европа футболи даражасига етишимизга ҳали анча бор экан.

“Осиёда футбол ривожланмоқдами? Тўғрисини айтсам, бу борада бир нарса дейиш қийин. Қитъада кучли жамоалар бор, лекин уларни Европа клублари билан солиштира олмайман. Осиё футболида ҳам катта пуллар айланаётганини инкор этмайман, лекин муаммо шундаки, бу пуллар доим ҳам футбол ривожи учун сарфланмаяпти. Натижада яхши ўйинчилар етишиб чиқаётгани йўқ, борлари ҳам учинчи дунё футболини ўйнашмоқда”.

“Масалан, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2014га бора олмади. Худди шундай Ўзбекистон термаси ҳам чиқолмади. Ваҳоланки, ҳар икки мамлакатда футболга бўлган эътибор юқори. Клубларни молиялаштириш ҳам жойида. Аммо нима учундир умумий ҳисобда футбол ўсмаяпти. Фақат Японияда аҳвол бирмунча яхши бўлиши мумкин”.

“Ўзбекистон терма жамоаси билан бўлган ўйинлардан менда илиқ хотиралар қолган. Менга қарши тўп сурган футболчилардан уч нафарини доим эслаб юраман. Булар - Миржалол Қосимов, Максим Шацких ва Сервер Жепаров. Қосимов жарима тўпларини ажойиб тарзда амалга оширарди, Шацкихдек ҳужумчини ҳали Осиёда кўрган эмасман. Жепаров эса ўйинни олиб бориш, майдонни кўра билиш бобида кучли эди”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика