RU

Последние новости

17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  7 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  35 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Самарқандда биринчи лига мавсуми якунланди Новости

Самарқандда биринчи лига мавсуми якунланди

Биринчи Лига 36-тури доирасида ўтган «Динамо» - «Цементчи» (0:1) ўйини билан Самарқанддаги чемпионат ўйинларига расман якун ясалди.

«Динамо» клуби Олий Лигага чиқиш вазифасини 35-турдаёқ муддатдан аввал бажарганлиги боис, «Цементчи»га қарши учрашувда фақат ёпилиш маросимини юқори кайфиятда якунлаш учун ғалаба қозониш лозим эди.

Бироқ, бутун ўйин давомидаги катта устунлик амалда ҳеч нарсани ҳал этмади. 76-дақиқада эса Жасур Азимов белгиланган 11 метрлик нуқтадан пенальтини ноаниқ фойдаланди. Учрашувга қўшиб берилган 90+4-дақиқада эса меҳмонлар футболчиси Раҳматилла Мелибоев кутилмаганда кам сонли ҳужумлардан бирида, жарима зарбасини гол билан якунлаб, ғалабани илиб кетди, 0:1. Омад келмаса, қийин…

Қайд этиш керак, айнан «Цементчи» клуби мавсумнинг илк тури ва якунида «Динамо» жамоасини мағлуб эта олган Биринчи Лигадаги ягона клуб бўлди.

Учрашувдан сўнг «Динамо» стадионида чемпионатнинг расмий ёпилиши маросими ўтказилиб, бир қатор номинацияларда футболчилар ва мухлислар тақдирланишди. Шунингдек, «Цементчи» клуби номидан жамоа сардори «Динамо» клубига кейинги йил Олий Лига омад ёр бўлишини тилаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Биринчи Лига доирасидаги қолдирилган 23-24-тур ўйинлари 9 ва 12 ноябрь кунлари ўтказилиб, унда «Динамо» жамоаси «Косонсой» ва «Хотира-79» клубларига қарши сафарда тўп суришади ва бу билан мавсум расман ниҳоясига етади.

Биринчи Лига. 36-тур.

5 ноябрь (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Цементчи» (Қувасой) – 0:1

Самарқанд, 1315 томошабин.

Ҳакамлар:
Э. Турсунов (Бухоро) – 8,2, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,5, А. Суннатов (Гулистон) – 8,1, Д. Шодиев - 8

Назоратчи: Б. Тогаев (Тошкент).

Гол: Р. Мелибоев (90+4).

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Акмал Бозоров (Фирдавс Абдусалимов, 70), Миркомил Локаев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов, 80), Омаджон Тайлоқов (Жасур Азимов, 70), Саиджамол Давлатжонов (Жонибек Кўчимов, 75), Достон Ибрагимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 70), Амиржон Сафаров.

Ноаниқ пенальти:
Жасур Азимов («Динамо»), 76-дақиқа (дарвозабон).

Огоҳлантиришлар: С. Давлатжонов (10), Б. Исроилов (61), Ж. Азимов (86), М. Локаев (90 + 5) – Д. Маматов (76), С. Эрматов (85).

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика