RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Самарқанд вилояти кубоги соҳиби маълум бўлди Новости

Самарқанд вилояти кубоги соҳиби маълум бўлди

9-август куни “Динамо” марказий ўйингоҳида “ППХ” ҳамда “Шердор-2” жамоалари ўртасидаги Самарқанд вилоят кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, Олимжон Хўжақулов шогирдларининг йирик ғалабаси билан якунланди.

Ўйин асосан “ППХ”нинг умстунлиги остида ўтди. Биринчи бўлимнинг катта қисмида “ППХ” тўп билан муомила қилди, бироқ Дилшод Ҳайдарқулов шогирдлари ҳам қарши ҳужумлар ташкил қилишди, аммо Бектош Мақсадов дарвозаси олдида ўта хавфли вазиятлар юзага келмади.

Ҳисоб 31-дақиқагагина келиб очилди. Отабек Ҳамроқулов яқин масофадан берган зарбаси Рамил қўрлаётган дарвоза тўрига бориб тушди. Биринчи бўлим оҳирларига келиб Отабек Ҳамроқулов жамоасининг иккинчи голига ҳам муаллифлик қилиб, дубл қайд этди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасига келиб, Олимжон Хўжақулов шогирдлари орадаги фарқни учтага тўпгача етказишди. Мехрож Тоғаев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчакдан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди – 3:0. Учрашув охирига қадар, “Шердор-2” гол киритишга уриниб кўрди, аммо, “ППХ” футболчилари ҳимояда ишончли тарзда ҳаракат қилишди.

Шу тариқа, “ППХ” Самарқанд вилоят кубоги-2015 соҳибига айланди. Жамоанинг барча мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз!

Самарқанд вилоят кубоги-2015. Финал
“ППХ” – “Шердор-2” 3:0 (2:0, 3:0)
Голлар:
2:0 – 31,43 Отабек Ҳамроқулов, 3:0 – 59, Мехрож Тоғаев.
Огоҳлантиришлар: Дилшод Ҳайдарқулов (5), Отабек Ҳамроқулов (42),
Четлатишлар: Жамшид Ҳусаинов (61), Азиз Саттаров (61),  Исрофил Маматқулов (67), Мехрож Тоғаев (67).

“ППХ” – Бектош Мақсадов, Бегзод Ахмадов, Бектош Авалбоев, Хусниддин Қурбонов, Нодир Омонов, Дилруҳ Аминов, Алишер Ахмедов, Отабек Ҳамроқулов, Мехрож Тоғаев, Носир Мирзаев, Жамшид Ҳусаинов.
Захира: Ширинбек Абдураззоқов, Санжар Ботиров, Азамат Ниязов, Отабек Давлатов, Сухроб Хақназаров, Шавкат Исроилов, Умар Абдухалимов.

“Шердор-2” – Рамил Алмамедов, Исрофил Маматқулов, Азиз Саттаров, Бобур Ҳакимов, Умид Ёқубов, Дилшод Ҳайдарқулов, Ғолиб Ибрагимов, Мурод Жўрақулов, Орзу Ахмедов, Мехрож Ҳудойбердиев, Саид Миршарапов.
Захира: Ислом Эрманов, Шавкат Мухаммадиев, Дониёр Тохиров, Рустам Субхонов, Жавохир Мирхамидов, Хушнур Эркинов, Дилшод Норматов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика