Самарқанд ва Шипилов учун "қора" кунлар давом этади. "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан 8та факт
		
		02 авг 2022 11:40
        Новости	
	 
				 
				Самарқанд ва Шипилов учун "қора" кунлар давом этади. "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан 8та факт
Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг бир қатор қизиқарли фактларга тўхталиб ўтсак.
1. Ушбу беллашув жамоалар тарихидаги 50 ўйин сифатида тарихга кирди.
2. Андрей Шипилов мураббийлик фаолиятида тўққизинчи бор "Пахтакор"га қарши майдонга чиқди ва уларнинг барчасида мағлубиятга учради.
3. Кеча майдон эгалари таркибида Пшемислав Банашак, Илья Мартинович дебютини ўтказди. Полшалик ҳужумчи жамоадаги илк баҳсида гол урди. Меҳмонларда эса Марат Бикмаев, Элгужа Григалашвили, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев дебютини нишонлади.
4. Драган Черан бу йил ҳисобидан Суперлигадаги 6 голини урди. У гол урган учрашувларда "Пахтакор" мағлубиятга учрагани йўқ.
5. Марат Бикмаев жорий мавсумдаги биринчи тўпини "Пахтакор" дарвозасига киритди. Ҳужумчи жамоасининг иккинчи голига ҳам муаллифлик қилди.
6. "Шерлар" ушбу мавсумда биринчи маротаба битта ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлди.
7. "Пахтакор" самарқандликлар билан ўзаро ўйинлардаги 103 голини урди, 39 ғалабасини тантана қилди.
8. "Динамо"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 8та учрашувга етди. Жамоа сўннги бор 5-турда "Локомотив"дан устун келганди.

Абдулазиз Искандаров
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии