RU

Последние новости

18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  2 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  7 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган” Новости

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган”

“Хўжанд” клуби янги мавсум олдидан ўзбекистонлик ҳимояси Самандар Очилов билан янги шартнома измолади.

 Шу бўйича Очиловнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

“Мавсум якунига етганидан сўнг раҳбарият менга янги шартнома таклиф қилди. Қолаверса, ўзим ҳам “Хўжанд”даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилгандим ва раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар билан алоқа яхши эканлиги боис, ортга қайтишга қарор қилдим. “Хўжанд” билан яна бир йиллик шартнома имзоладим",- дейди Самандар Очилов.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?

- Таклиф бўлди. Бироқ футболчи ўзини ҳурмат қиладиган жойида бўлиши муҳим. Бизда тўп тепиш жуда қийин. Негаки, таниш мураббий бўлиши керак. Сизни доимий ўзига ҳамроҳ қилиши учун мураббий билан яхши муносабатда бўлишингиз керак. Бўлмасам, жуда қийин доимий равишда тўп тепишингиз. Шу томонларини яхшилаб ўйлаб кўриб, бир қарор келдим. Янги мавсумда “Хўжанд” яна ОФК кубогида иштирок этади. Шартнома муддатини янада узайтиришимга ҳам шу жиҳат ҳам туртки бўлди. 

- Янги мавсумда жамоангиз ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Режалар улкан. “Хўжанд” янги мавсумда чемпионликни мақсад қилган. Бу орқали Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олишни истайди. Худо хоҳласа, мазкур вазифани бажариш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика