Салоҳ пешқадам
30 дек 2018 08:57
Новости
Салоҳ пешқадам
“Ливерпуль”нинг мисрлик ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ 20-турида “Арсенал”га (5:1) қарши беллашувда гол уриш билан бирга битта голга ассистентлик қилди.
Натижада Салоҳ жорий мавсумда АПЛда биринчи бўлиб “гол+пас” тизимида 20 очко жамғарди. Мисрлик футболчи 13 та голга муаллифлик қилган бўлса, 7 бор жамоадошларининг голларига ҳаммуаллифлик қилди. Унинг энг яқин таъқибчиси “Челси”нинг белгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар бўлиб турибди. Унинг ҳисобига 19 очко (10 та гол+9 та пас).
Бундан ташқари Салоҳ 13 та голи билан АПЛ тўпурарлари баҳсида Обамеянг ва Кейин билан пешқадамлик қилишмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии