Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди
01 мая 14:29
Новости
Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси марказий ҳимоячиси Уильям Салиба ПСЖга қарши Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг биринчи ўйини натижасини сарҳисоб қилди.
Ушбу баҳсда англияликлар француз клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.
"Биринчи 20 дақиқада кўп курашдик. Улар бизни озгина еб қўйишди. Биз кўп югурдик ва тўп ортидан қувиб юрдик.
Бу ҳали якун эмас. Биз у ерда ғалаба қозонамиз деган умиддамиз. Биз буни ижобий қабул қилишимиз лозим, таслим бўла олмаймиз. Бу – Чемпионлар Лигаси. Кўп нарса содир бўлиши мумкин. Биз ўз характеримизни кўрсатишимиз керак бўлади", – деди Салиба.
Эслатиб ўтамиз, ярим финал доирасидаги жавоб беллашуви 7 май куни ўтказилиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии