RU

Последние новости

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  10 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Салаҳ ҳақида бошқалар нима дейди? Новости

Салаҳ ҳақида бошқалар нима дейди?

Машҳур кишилар мисрлик иқтидор эгаси Муҳаммад Салаҳ ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

- "Менга у ёқади. Унда жуда катта қобилият бор. У худди Мессига ўхшаб кетади. У ҳам чап оёқда ўйнайди, тезкор, чаққон, голга ўч ҳамда тўп билан жуда тез". (Роналдо, бразилиялик собиқ ҳужумчи). 

- "Салаҳга ўхшаб ўйнайдиган мен кўрган охирги футболчи бу Диего Марадона эди. Салаҳ шу тарзда давом этса, дунёнинг энг кучли футболчиси бўлади". (Юрген Клопп, "Ливерпуль" бош мураббийи). 

- "Биздан Умм Култум ва Нажиб Маҳфуз кабилар бошқа чиқмаса керак. Одамлар Мисрга қадимги ёдгорликларни кўриш учун келишади. Чунки замонавий нимадир билан мақтана олмаймиз. Лекин Муҳаммад Салаҳ - мақтанса арзийдиган мавзу". (Самуэль Тадрос, мисрлик олим) 

- "Салаҳ - алоҳида футболчи. У мен билан ишлаган футболчилар орасида энг кучлиси. Уни қувиб етиш учун мотоцикл минган бўлишингиз керак". (Лучано Спаллетти, италиялик мураббий) 

- "У фаолиятининг энг юқори чўққисига чиқиб боряпти. У мен учун айни пайтда сайёрамизнинг энг кучли футболчиси". (Стевен Жеррард, "Ливерпуль" собиқ футболчиси)

- "Уни доим қўриқлашади, лекин барибир гол уришни эплайди. У худди бир пайтлар Бельгияга қарши ўйнаган Марадонага ўхшайди. У тўп билан олдинга кетаверади, ҳозирги футболда буни бажариш осон эмас. Ҳимоячилар унга қарши чиққанда ҳозир тўпни шеригига узатади деб ўйлашади. Лекин Салаҳ ундай қилмайди, у ҳимоячини ҳам алдаб кейин дарвоза томон зарба беради". (Мартин Киоун, Англия термаси собиқ ҳимоячиси) 

- "Салаҳ бу дунёдан ташқарида. Уни мен билан умуман таққослаб бўлмайди. Чунки Салаҳ - бошқа дунё. Уни бемалол Роналду ва Месси билан бир ўринга қўйса бўлади". (Робби Фаулер, "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси) 

- "У - буюк футболчи. У ўйинни ўзгартириб юборади. Бу ишни Месси ва Роналду 10 йилдан бери қилиб келяпти. Энди Салаҳ ҳам улар сафига қўшилди". (Ривалдо, бразилиялик собиқ ярим ҳимоячи) 

- "Мен Олимпиада ўйинларида Салаҳнинг Марселога қарши нималар қилганини кўрганман. Ўшанда Марсело қўрқиб кетганди. Худди шунингдек, "Рома" - "Реал" учрашувида ҳам Салаҳ Марселога умуман имконият қолдирмаганди". (Муҳаммад Абутрика, Миср термаси собиқ футболчиси) 

- "Хўш, нима десам экан... У Менга Мессини эслатиб юборади. Чунки Мессида бор хусусият унда ҳам бор". (Иан Райт, собиқ футболчи) 

- "Уни тўхтатиш қийин. У сени чап оёқда бемалол алдаб кетади. У тезкор, у кучли, у кўп гол уради. У - майдондаги босс". (Дидье Дрогба, машҳур ҳужумчи)

- "Охирги пайтларда дунёнинг энг кучли икки футболчиси Месси билан Роналду ҳақида кўп гапирдик. Лекин ўтган мавсум Салаҳ энг яхши бўлди. У Мисрни жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Қолаверса, энг қийин чемпионатда ўйнайди". (Иан Раш, "Ливерпуль" афсонаси)

- "Салаҳ ниҳоятда кучли футболчи. У ҳар доим яхши ўйин намойиш этиб келмоқда. У шубҳасиз дунёнинг энг кучли ўйинчиси бўла олади". (Алессандро Дел Пьеро, "Ювентус" афсонаси)

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика