Сака жароҳати сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
21 окт 2021 18:01
Новости
Сака жароҳати сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ярим ҳимоячи Букайо Саканинг АПЛ доирасидаги "Астон Вилла"га қарши ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслигини билмайди.
"У ҳали шуғулланмади, шу сабаб биз бугун унинг ҳолатини ва тайёрлигини баҳолашимиз керак.
Мен тахмин қилмайман. Шифокорлар ва ўзи у қандай тикланаётгани ва ўзини бугунги ва эртанги машғулотларда қандай ҳис қилаётганини билиши керак. У биз учун жуда ҳам муҳим, у жамоа учун муҳимлигини кўрсатди", - дейди Артета.
Сака АПЛ 8-тур доирасидаги "Кристал Пэлас" (2:2)га қарши ўйинда жароҳат олди ва иккинчи таймда ўйнамади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии