Сака – "Арсенал" учун АПЛда 30 та гол урган энг ёш футболчи
22 апр 2023 15:34
Новости
Сака – "Арсенал" учун АПЛда 30 та гол урган энг ёш футболчи
АПЛнинг 32-туридан ўрин олган "Арсенал" – "Саутгемптон" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди (3:3).
Учрашувнинг 90-дақиқасида "канонирлар" вингери Букайо Сака ҳисобни тенглаштирди. Англиялик футболчи учун бу тўп фаолиятидаги Англия чемпионати олий дивизионидаги 30-си бўлди.
Футболчи Лондон клубининг Англия Премьер-лигасида шунча гол урган энг ёш футболчисига айланди (21 ёш-у 228 кунлигида). Сака Сеск Фабрегас (22 ёш-у 299 кун) ва Тьерри Анри (23 ёш-у 131 кун)ни ортда қолдирди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии