Саидумархон Саиднуруллаев: «Эронни мағлуб этиб, гуруҳдан 1-ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз»
19 фев 08:22
Новости
Саидумархон Саиднуруллаев: «Эронни мағлуб этиб, гуруҳдан 1-ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз»
— Ўйин ҳақида
— Бизни яхши ўйин кутиб турибди. Биринчи вазифа — гуруҳдан чиқдик, лекин 3-турда ҳам ғалаба қозониб, 1-ўрин билан гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмиз. Ғалаба учун майдонга тушамиз.
— Эрон ҳақида
— Мураббийларимиз билан рақибни ўрганиб чиқдик, Эрон билан ҳар доим ўйинда рақобат бўлган. Иккала жамоа ҳам чорак финалган чиққан бўлса ҳам, менимча, бу аҳамиятсиз. Чунки улар ҳам биз ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Яхши рақиб, лекин бизда ҳам ўзимизнинг режамиз бор.
— Чорак финал ва эҳтимолий рақиблар ҳақида
— Ҳозир бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган. Эрон билан ўйиндан кейин чорак финал ҳақида ўйлаймиз. Ўзини олдига мақсад қўйган жамоа учун ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ, биз ўз ишимизни қиламиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии