Садьо Мане: «Эдерсон учун дуо қилаяпман»
10 сен 2017 09:29
Новости
Садьо Мане: «Эдерсон учун дуо қилаяпман»
АПЛ 4-турида «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Садьо Мане «Манчестер Сити» посбони Эдерсон Мораеснинг юзига тепиб юборганди.
«Умид қиламанки, Эдерсон тез орда тузалиб кетади, унга соғлик тиламан.
Майдонда у билан тўқнашиб кетганимиздан кейин жароҳат олганидан афсусдаман. У ўйинни якунлай олмаганидан хафаман.
Эдерсон тезроқ тузалиши учун дуо қилаяпман», – деб ёзади Мане фейсбукдаги ўз саҳифасида.
Бразилиялик футболчи «Ливерпуль» билан ўйинда (5:0) жароҳат олди. Мане тўп учун курашда посбоннинг юзига бутсаси билан зарба бериб юборди ва Эдерсон шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди.


Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии