RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Сабри Лямуши: “Ал-Жаиш” курашга тайёр" Новости

Сабри Лямуши: “Ал-Жаиш” курашга тайёр"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида қатарликлар иштирок этишди.
Унда бош мураббий Сабри Лямуши ва жамоа етакчиси Сейду Кейта ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Бу жамоа Осиёнинг етакчи клубларидан бири. Улар ҳақида маълумотга эгаман. Асосан ёш футболчилардан ташкил топган. Яқинда жамоа таркиби яна ҳам ёшартирилгани ҳақида айтишди. Шунга қарамасдан улар назорат учрашувида Осиё Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – “Чонбук Моторс”ни мағлубиятга учрата олишди. Ушбу ўйинни ёрдамчиларим кузатишди ва керакли маълумотларни тўплашди. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман. “Ал-Жаиш” курашга тайёр. Чемпионатдаги ишларимиз юришмаётан бўлса-да, Осиё Чемпионлар лигасига бу жиҳат асло таъсир ўтказмайди. Биз уйда ўйнаймиз. Ғолиб эса битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Шундай экан, “Ал-Жаиш”да кичик устунлик бор ва бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз, - дейди Сабри Лямуши.



- Ҳозирги ҳолатда бизни “Бунёдкор”нинг қандай ўйин кўрсатиши эмас, аксинча ўзимизнинг қандай тўп тепишимиз қизиқтирмоқда. Чунки охирги учрашувларда ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмаяпмиз. Балки Чемпионлар лигаси старти бошқача бўлар. Шунга умид қилган ҳолда эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Сардор Рашидов “Ал-Жаиш” етакчиларидан бири. Уни ўзининг собиқ жамоасига қарши қандай тўп тепиши мен учун ҳам қизиқ. Рашидов – профессионал футболчи ва у майдонда нима қилиш кераклигини яхши билади, - дейди Сейду Кейта.



"Бунёдкор" матбуот хизмати


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика