Сабелья мундиалдан сўнг Аргентинадан кетади
12 июл 2014 01:08
Новости
Сабелья мундиалдан сўнг Аргентинадан кетади
Аргентина терма жамоаси устози Алехандро Сабелья жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг ўз лавозимини тарк этиши ҳақида мураббийнинг агенти хабар берди.
"Мени ишончим комилки, Алехандро Сабелья мундиалдан кейин Аргентина терма жамоасидаги фаолиятига нуқта қўяди. У бутун умр терма жамоани бошқаришни орзу қилган эди. Ўз ниятига етди ва терма учун берадиганини бериб бўлди. Унинг Аргентинадаги ишлари якунига етди, - деб айтиб ўтди Евгенио Лопес.
Комментарии